Туманимиз ғаллакорлари мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрамига муносиб тўёна тайёрладилар. Жами 8320 гектарда ғалла етиштирган деҳқонларимиз давлатга мўл-кўл сара дон топшириб, шартнома режаларини ортиғи билан уддаладилар.

Бугун Ўзбекистон  аҳолисини ўз дони, ўз беминнат нони билан тўла таъминлабгина қолмасдан, балки четга ғалла экспорт қиладиган мамлакатга айланди.

Мамлакатимиз Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланганидек, қўлга киритган барча ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони сифатида биринчи навбатда халқимизнинг фидокорона меҳнати мужассамдир.

Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогноз кўрсаткичлари бўйича-2017 йилда дунё мамлакатлари орасида иккинчи ўринни қайд этди. Рейтинг Жаҳон банкининг “Глобал иқтисодий истиқболлар” ҳужжатида келтирилган маълумотлар асосида тузилган.

Нуфузли молия муассасаси экспертларининг прогноз қилишича, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 7,6 фоиз ўсади. 2018/2019 йилларда эса бу кўрсаткич янада юқорироқ бўлади. Тадқиқотда келтирилишича, дунё иқтисодиёти жорий йилда 2,7 фоиз ўсиши кутилаяпти. Бунда ривожланган мамлакатларда ўсиш суръати 1,9 фоизни, ривожланаётган давлатларда эса 4,1 фоизни ташкил этади.

Туманимиз раҳбари ташаббуси билан бир йўла 11та Claas-Dominator русумдаги замонавий ўрим комбайнларига эга бўлишимиз барчамизни бирдек қувонтирмоқда, кўпчиликни лол қолдирмоқда. Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликка амалий иш билан жавоб бериш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланмоғи шарт.

Ғаллакор фермерларимиз жорий йилда 8320 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, эл хирмонига  22641 тонна сара  дон етказиб беришга аҳд қилишган. Айни дамларда эрта куздан қилинган фидокорона меҳнат кўзга ташланиб, бошоқлар кун сайин донга тўлмоқда.

Коллежимизнинг «Ёғочга ишлов бериш ва мебел ишлаб чиқариш техник- технологи» мутахассислиги 3-босқич, 166-гуруҳ ўқувчиси Воҳиджон Мамажонов ёшларнинг чуқур билим, касб-ҳунар эгаллаши учун яратиб берилаётган шарт-шароитлардан ўринли фойдаланаётган ёшлардан бири.

Унинг ҳунармандчилик ишларини кузатар эканмиз, инсон қўллари мўъжиза яратишга қодир экан-да, деган хулосага келдик. Тахтага ишлов бериш, турли тасвирлар билан пардозлашнинг ўзи бўладими?

Бу ижод, бу санъат, унинг ижодкори эса Воҳиджон. У ўз ижод намуналари билан вилоят ва туман миқёсидаги танлов ва кўргазмаларда фаол қатнашиб келмоқда.

Халқимизда бўладиган бола бошидан тайин, деган ҳикматли нақл бор. Эркинжонни ёшлигидан биламан. Касби юзасидан одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга интиларди. Шу туфайли кўпларнинг олқишини оларди. Мустақиллик шарофати билан хусусий боғ эгаси бўлди. Шу ўринда яна бир ибратли ҳолат. Шу жойдаги боғ эгалари помидор етиштиришнинг ҳадисини олишган. Бир сўз билан айтганда, боғбонлар бошқаларга қараганда анча тадбиркор.

Мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини янги сифат бос-қичига кўтариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қил-моқда.

Яқинда Қўқимбой қишлоғидаги 26-мактабгача таълим муассасасида таълим - тарбия олаётган кичкинтойлар замонавий талабларга жавоб берадиган яп-янги бино, жиҳоз ва ускуналар, ўқув-методик қўлланмалар ва бошқа ресурслар билан таъминланган муассасага эга бўлишди. Бу мақсадлар учун қарийб 900 миллион сўм маблағ сарфланди.

Ирода деган фазилатда ҳикмат кўп экан. Уни ўзига ошно этганлар ҳаётда олдиларига қўйган мақсадларига етаётганларига гувоҳ бўлаяпмиз. Якка-ю ягона ўғил Азизбекнинг туманимизнинг Наврўз маҳалласида истиқомат қилаётган ота-онаси қатъиятига қойил қолдик. Узоқ йиллар қурувчилик касбида ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган Мансурхон ака ва унинг умр йўлдоши Марҳабохон ая фарзандларининг келажаги учун ҳеч нарсани аяшмади. Улар ҳеч хавотирланмасдан фарзандлари ўн икки ёшга тўлгандаёқ унинг бир ўзини Наманган шаҳридаги қариндошлариникида яшаб, ўқишига рухсат бердилар. Ҳали ўсмир ёшига ҳам етмаган болакай ўша пайтдаги 58-мактаб-гимназияга қабул қилинди.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев дунёнинг 100 нафар энг кучли ёш иқтисодчиси рейтингидан жой олганди. Research Papers in Economics ташкилоти томонидан тузилган мазкур нуфузли рейтингда у 32-поғонани эгаллаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Рауфхон Салахўжаевга Тошкент шаҳри марказида жойлашган уй совға қилинди.

- Мен учун бу, энг аввало, Ўзбекистонда мамлакат ва унинг раҳбарияти қадрлайдиган ҳамда ғамхўрлик кўрсатадиган олимлар борлигини бутун дунёда билишлари учун янада кўпроқ ишлаш, барча кучимни келгусидаги илмий муваффақият ва ғалабаларга бағишлашимга рағбат ва иштиёқдир, — деди Рауфхон Салахўжаев «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурига берган интервьюсида.

 

 

 

Ўзбекистонлик иқтисодчи, ҳамшаҳримиз   Рауфхон Салахўжаев  дунёнинг 100 та энг кучли ёш иқтисодчилари рейтингидан жой олди.

Рўйхатни кўздан кечирамиз. Биринчи элликталикда Осиёдан уч вакил: Япония, Ўзбекистон ва Ҳиндистон. МДҲ давлатларидан эса ягона номзод Ўзбекистондан! Дунёнинг 100 энг кучли ёш иқтисодчилари орасида Англия банки, Гарвард, Стэнфорд университетлари, Париж Иқтисод мактаби номзодларини ортда қолдириб, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев 32-ўринни банд этди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда замонавий уй-жойлар қуриш, қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг  2016 йил 21  октябрдаги «2017 - 2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашга қаратилган навбатдаги ислоҳотлар - бу қишлоқ жойларида замонавий уй-жой қуриш орқали аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш ва қишлоқларни комплекс ривожлантириш ҳамда қиёфасини ўзгартириш бўйича бутунлай янги даврни бошлаб берди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.