Чет мамлакатда ўқиб қайтган фуқаро дипломини ностирификация қилиши керак. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга ошириларди. Эндиликда ҳамюртларимиз учун яна бир қулайлик яратилди.

Демоқчимизки, хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш тўғрисидаги аризаларни Давлат хизматлари марказларига шахсан келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда - электрон кўринишда ҳам юбориш мумкин.

Давлат хизматлари марказлари ва давлат инспекцияси ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида бажарилади.

Яқинда Наманган шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ташаббуси билан "Оила - жамият ва давлат ҳимоясида" конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ҳамда намунали оилаларни рағбатлантириш мақсадида "Ибратли оила" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Қувонарлиси, мазкур танловда 1-ўрин туманимиз вакиллари Чиндовул қишлоғида яшовчи Муродовлар оиласига насиб этди.

Прeзидeнтимизнинг 2018 йил 23 октябрдаги "Элeктр энeргeтикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан, республикамиздаги истeъмолчи-ларнинг барчаси элeктр энeргияси истeъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланади. 2021 йил якунигача бу тизим қамровини абонeнтлар умумий сонининг 100 фоизигача eтказиш бeлгиланган. Туман электр таъминоти корхонаси  бошлиғи А. ХУДОЙБЕРДИЕВ билан мулоқотимиз мана шу янгилик билан боғлиқ савол-жавоблар асосида ўтди.

Яқинда қувончли хабарни эшитдик. Тумандошимиз, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг кўзга кўринган етакчи мутахассиси Альфия Шамсиддинова "Ўткир коронар синдромли беморларда катехоламинлар метаболизми бузилиши ва бирламчи медиаторлар яллиғланишининг ўзаро боғлиқлиги" мавзусидаги диссертацияни муваффақиятли ёқлаб, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий унвонига сазовор бўлди. Юрак хасталиклари билан касалланганлар сони тобора ортиб, бундай касалликларни даволаш ва уларнинг олдини олиш жаҳон миқёсида долзарб аҳамият касб этаётган бир пайтда ҳамюртимиз эришган муваффақият тиббиёт фанига ўзига хос ҳисса сифатида қўшилиши табиий. Қувонарлиси, ўз иқтидори ва интилиши туфайли зафар қучган фахрли тумандошларимиз сафи яна бир нафарга ортди.

Шаҳримиздаги марказий ўйингоҳ икки кун байрам оғушида бўлди. Биринчи куни пойтахтдан ташриф буюрган эл ардоғидаги эстрада хонандалари - Шаҳзода ва Шоҳруҳхоннинг ҳар бир чиқишлари йиғилганларга олам-олам қувонч бағишлади. Иккинчи куни ташкил этилган байрам тантаналари карнай-сурнайлар жаранги билан бошланди. Юртдошларимиз байрам шодиёнасига ошиқар эканлар, ҳамманинг чеҳрасида бугунги кундан, истиқлол берган имкониятлардан мамнунлик ҳисси акс этиб турарди. Айниқса, кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси тобора кўзга ташланаётгани ёшу қарининг кайфиятига ижобий таъсирини ўтказмоқда.  

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида туманимиз маркази аввалгидан-да кўркам қиёфа касб этди. Бунда "Обод марказ" давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижроси таъминлагани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур дастурга кўра бир неча мактаб  ҳамда мактабгача таълим муассасалари бинолари мукаммал таъмирланди. Масалан, 1, 4-мактаблар, 14, 15-мактабгача таълим ташкилотларида кенг кўламда таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва натижада улар қиёфаси тубдан ўзгарди. Эътиборлиси, таъмирлаш ишлари учун дастур  асосида миллион-миллион сўмлаб маблағлар сарфланмоқда.  Биргина 15-МТТ учун 2 миллиард сўмдан зиёд пул харажат қилингани фикримизга ёрқин мисол бўла олади.

Президентимизнинг "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда биз, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолларининг роли катта, деб биламан. Чунки биз бевосита фуқаролар билан ишлаймиз. Маҳаллада ким нима билан шуғулланади, ким қаерда ишлайди ёки қаерга ишлагани кетяпти, ҳаммасидан хабардор бўламиз. Қолаверса, одамларни мажбурий меҳнатга жалб этишга ҳам бевосита алоқадормиз. Яъни тан олиш керак, ноўрин ҳашарлар, ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларига фуқароларни тортиш ҳолатлари юз беришидан кўз юммаслигимиз керак. Шукурки, кейинги йилларда жамоатчи ходимлар учун ойлик маошлар белгиланиб, жойларда амалга оширилиши зарур бўлган юмушлар улар томонидан бажарилмоқда.

Президентимизнинг эътибор ва ғамхўрликлари туфайли электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотида кўп йиллар мобайнида йиғилиб қолган муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда аҳолига электр энергияси етказиб бериш борасида ижобий томонга ўзгаришлар сезилаётир. Буни барчамиз ҳис қилиб турибмиз. Чунки электр токининг тез-тез ўчишига деярли барҳам берилди. Ҳадемай, бу борада янада юқори натижага эришилиши шубҳасиз. Сабаби, Тўрақўрғонда қурилаётган иссиқлик электр станцияси қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.

Абдусалом ота Турғунов номини туманимиз аҳли Иккинчи жаҳон урушининг фахрий иштирокчиларидан бири сифатида эътироф этади. Бундан бир неча йиллар аввал қазо қилган отахон оила аъзолари падари бузрукворларидан ғурурланиш ҳиссини яқинда яна бир бор туйдилар. Сабаби, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидан мазкур хонадонга миннатдорлик хати келди.

Унда Хитойнинг шимолий-жанубий қисмини фашизм исканжасидан озод этишдаги А. Турғуновнинг алоҳида хизматлари эътироф этилган ва ҳамюртимизнинг элчихона томонидан Диплом билан тақдирланганлиги билдирилган.

Мамлакатимиз Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан пенсия ёшида меҳнат қилаётган барча фуқароларга ойлик маоши билан бирга, пенсия ҳам тўлиқ тўланадиган бўлди.

Анваржон ДАДАЖОНОВ,

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи ўринбосари:

-Юртимизда инсон шаъни, қадр-қиммати улуғ, айниқса, узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт равнақига ҳисса қўшганларга эътибор ва ғамхўрлик кучайтирилмоқда.

Президентимизнинг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони пенсионерларнинг моддий манфаатдорлигини янада оширишга замин яратди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.