Туман ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ж. Юлдашевнинг "Туман ҳудудида 2018-2019 йилларнинг куз-қиш мавсумида аҳоли пунктларини, ижтимоий-иқтисодий объектларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича ўтказилган кўргазмални махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш тўғрисида"ги буйруғига асосан туманда махсус - тактик ўқув машқлари ўтказилди.

"Куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш" ойлиги доирасида уюштирилган ушбу тадбирда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш идоралари, "Тумангаз", туман электр тармоқлари корхоналари, Наманган телеком туман филиали, туман тиббиёт бирлашмаси, уй-жой, коммунал хўжалиги, фавқулодда вазиятлар, туман ички ишлар бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси, туман ДСЭНМ каби хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг куч ва воситалари жалб қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғидаги фаоллар билан учрашувда Наманган вилоятида йирик ишлаб чиқариш саноати йўқлигини таассуф билан эътироф этиб, вилоятда йирик автомобиль заводи қуриш лойиҳаси амалга оширилиши ҳақидаги эзгу мақсад билан наманганликларни хушнуд этган эди.

Бу вилоят аҳлига қувонч ва ғурур бағишлаган бўлса-да,ушбу лойиҳага шу қадар тезкорлик билан киришилишини кўпчилик тасаввур қилмаган эди.

Бироқ ўша тарихий ташрифдан роппа-роса йигирма кун ўтиб мамлакатимиз автомобилсозлик саноатининг йирик лойиҳаларидан бирини амалга ошириш йўлидаги дастлабки қадамлардан бири сифатида Жанубий Корея-нинг "Evergreen Motors Group" компанияси президенти Ким Чанг Кён вилоятга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили ноябрь ойида Жанубий Кореяга ташрифи эса икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқалари истиқболини янги босқичга кўтариб, бошқа кўплаб лойиҳалар орасида "Hyundai" автозаводи қурилиши билан боғлиқ лойиҳанинг рўёби янада тезлашиб кетди. Бугун эса бу борадаги ишлар қоғоздан бевосита амалиётга кўчди.

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 3 май куни республикамизнинг бир қатор ҳудудлари, шу жумладан, туманимизда "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси ташкил этиш ҳақидаги фармони эълон қилинган эди.

Ўтган даврда "Косонсой-фарм" ЭИЗ дирекцияси давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, вилоят ва туман ҳокимининг қарорига асосан қурилиш ва плантация учун 103,9 га ер майдони ажратилди.

Сизда ҳуқуқий масалаларни ўрганишга эҳтиёж борми? Янги қонунлар, Президент қарорлари ва бошқа ҳужжатлар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми? Муаммоли масалаларнинг ҳуқуқий ечими бўйича ўз соҳасининг мутахассислари фикрини билишни-чи?

Унда Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжеридаги "Huquqiy axborot" каналига уланинг ва ўз ҳуқуқларингизни билинг!

Каналга уланиш : https://t.me/huquqiyaxborot

Уни деярли ҳар куни кўраман, кузатаман,  суҳбатлашаман. Тез-тез у ёки бу масала юзасидан мулоқот қиламиз, баъзан баҳслашиб  туришимизни ҳам яширишга ҳожат йўқ. Қисқаси, у ҳақда етарлича маълумотга эгаман. Шу ўринда ўз-ўзидан кичикроқ ҳажмдаги лавҳада қаҳрамонга хос барча жиҳатларни акс эттира оламанми, деган савол туғилади. Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида, буёғини энди сиз азиз газетхонлар ҳукмингизга ҳавола этаман.

... Мустақиллик байрами арфасида, 30 августда марказий матбуотда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.  Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида

Туманимизда 2018/2019 ўқув йили учун тайёргарлик жараёнида ташкил этилган мактаб бозорларида 26 турдан ортиқ ўқув анжомлари савдоси йўлга қўйилган. "Деҳқон бозори" МЧЖ, аҳоли гавжум гузарлар ҳудудида бундай ярмаркалар ташкил этилиб, ота-оналарнинг хариди учун етарли шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бозор ҳудудида очилган мактаб ярмаркасига ўндан ортиқ савдо корхонаси ва тадбиркорлар жалб қилиниб, бу ерда барча турдаги ўқув қуроллари, сумка, портфеллар мавжуд.

Туман ҳокими, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлигидаги секторларда ишни ташкил этиш, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш баробарида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш, бу борадаги мавжуд камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари акс этган "Йўл хариталари" шакллантирилган. Шулардан келиб чиқиб, туман "Йўл харитаси" ишлаб чиқилган. Унга киритилган масалаларнинг ижросини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Бу ҳақида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Олимжон ҚОСИМОВ шундай дейди:

-Аҳоли саломатлигининг муҳофазаси, айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш доимий эътиборимиз марказида бўлиши зарур.

Бу борада туман тиббиёт бирлашмасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Йилнинг дастлабки чорагида "Йўл харитаси"да белгиланган  мавжуд 59 та МФЙда истиқомат қилувчи сурункали касалликларга чалинган 328 нафар беморга амалдаги тартиб асосида вилоят, республика шифохоналарида даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар берилди ва айни кунда улар билан соғломлаштириш ишлари олиб борилиб, патронаж хизмати фаолияти устидан тизимли назорат ўрнатилди. Ҳар бир МФЙга патронаж ҳамшира бириктирилди. Бирлашмада март ойи "Соғлом аёл ойлиги" деб эълон қилиниб, тумандаги 10 минг 540 та хонадон патронаж билан қамраб олинди.

Ғалла ризқ-рўзимиз. Унинг ҳар бир мисқолини ота-боболаримиз кўзларига суртишган. Шу боис ҳам барчамиз уни асраб-авайлаймиз. Азизбек ана шундай фикрлар оғушида кеч кузда жамоаси билан ҳамжиҳатликда иш бошлади. Оиласи билан "Катта ер баракаси" фермер хўжалиги ташкил этди.

22 гектар майдонга буғдой экди. Рости гап, кейинги йилларда бу ерлар билан ҳеч ким тиллаша олмади. Бу майдонлар қўлдан-қўлга ўтаверди.

Азизбек асл деҳқонлар маслаҳатини олди. Ерни алдамади. Унинг қалбига қулоқ солди. Беҳзод Султонов, Раҳматилла Турғунов, Эрали Сотволдиев, Шукуржон Қўшматов билан керак бўлганда ҳар бир туп ғалла экини атрофида парвона бўлди. Она замин ҳам ўз эгасидан саховатини аямади. Жами 22 гектар, шундан 8 гектарида уруғлик буғдой етиштирилди. 14 гектардаги ғалла ўриб-йиғиштирилди. Режа анча ортиғи билан уддаланди. Бугун эрта уруғлик учун 8 гектар майдонда пишиб етилган буғдой ҳам ўрилади.

Хуршед Абдулҳаев - катта илмий ходим, қишлоқ хўжалигини механизациялаш бў-йича олим, унинг илмий ва ижтимоий фаолияти Республика қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, биринчи навбатда, пахтачиликни механизациялаш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш билан узвий боғлиқ.

Х. Абдулҳаев 1978 йилда Косонсой туманида ишчи оиласида туғилган. 5-сонли ўрта мактабни имтиёзли тамомлаганидан сўнг Наманган муҳандислик-педагогика институтининг (НамМПИ, ҳозирги НамҚТИ) механика факультетига ўқишга кирди. 2002 йили институтни муваффақиятли тугатди.

42-мактабда "Ёш ҳунармандлар", ўғил болалар ўртасида "Белида белбоғи бор йигитлар" кўрик-танловлари ўтказилди.

Унда 8-9-синф йигитларининг чиқишлари "Миллий рақс"лари барчада катта таассурот қолдирди. Халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ташкил этилди. Ватан ҳақида шеърлар, савол-жавоблар ўтказилди. Мусиқа, меҳнат таълими, тасвирий санъат фанлари ўқитувчилари Х. Абдураҳмонова, А. Ғафурова,  Д. Хонбобоева, М. Жўраевалар иқтидорли ўқувчилари билан тадбирни кўтаринки руҳда ўтишига эришдилар.

С. Умурзоқов.

 ***

 Янгиланиш, уйғониш фасли баҳорда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари авж олдирилади.

Афтоф-муҳитни обод қилиб, гуллар эксак, эккан гулларимиз гуллаб-яшнаса, бизнинг ҳам бағри-дилимиз яйрайди.

Яқинда эса мактабимизда "Гуллар байрами" ўтказилди. Унда ўқувчилар ўзларининг меҳр билан парваришлаётган гуллари, расм-лари, қўл меҳнатлари билан тайёрланган ишларини кўрсатиб беришди. Айниқса, 10-синф ўқувчилари бу борада барчага намуна бў-лишди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.