Аввал хабар берганимиздек, 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Давлатимиз раҳбарининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди ва мазкур қарорга кўра,  Ватанимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизлар қаторида тумандошимиз, Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси Муҳайёжон Аҳмаджонова ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Бу, албатта, ғоят қувонарли ҳол. Ахир бундай юксак тақдирлов ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. 

Туманимиздаги 29-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 2-академик лицейларда таҳсил олган бу иқтидорли ҳамюртимиз 2018 йилда Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга қабул қилинди. Эътиборлиси, Муҳайё айримлар сингари шунчаки олий маълумотли шифокорлик дипломи учун академияга ўқишга кирмаганлиги, балки у соҳанинг етук мутахассиси бўлиш орзусида эканлигини амалда кўрсата билди.

Туманимиз газетаси 1932 йилдан чоп этила бошлаган. Ўтган даврларда турли номлар билан аталган "Косонсойнома" тарихи кўпчилик учун қизиқарли. Шуни эътиборга олиб, газетада фаолият кўрсатган юртдошларимиздан бири - 1987-1996 йилларда "Косонсойнома" газетасига муҳаррирлик қилган ва айни пайтда кексалик нафақасида бўлган Ёқубжон ДАДАЖОНОВ билан суҳбат уюштирдик. Қуйида ана шу мулоқотни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Ёқубжон ака, ижодкорлик одамнинг болалигидаёқ намоён бўлади. Санъатни танлайдиганлар азалдан кичкиналигидан рубоб тутиб, ашула айтган, рассомликка ишқибозлар қалам билан ҳар жойни "безаш"га тушганлар. Сиз ҳам журналистикага нисбатан ўзингиздаги қизиқишни ўқувчилигингиздан ҳис этган бўлсангиз керак, шундай эмасми?

Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон ўзбегим.

Эркин Воҳидов.

Буюк Ватан буюклигингни

Билиб-билмай тан олган дунё.

Буюкларнинг ватан тупроғи

Бўлғусидир кўзга тўтиё.

Битилмаган достон Туроним,

Бетакрорим, Ўзбекистоним!

 

Тарихингни ўқийман такрор,

Етолмасман ибтидосига.

Ҳайратдаман фарзандларингнинг

Илму урфон ихтиросига.

Сир дарёси, сирлар маконим,

Сирларга кон, Ўзбекистоним.

 

Қор ёғар қор парчалар бир-бирини қувлашиб,

Аввали мезбон бўлиб, меҳмон  кутар қўл ушлашиб.

Турфа қорлар парчаси ҳеч бир-бирига ўхшамас,

Оқ либосин ёйди ерга дил-кўнгилни хушлашиб.

 

Янги йилнинг янги тонги оқ поёндоз айласин,

Эзгуликка, оқ тилакка, пок ниятга чорласин.

Дастурхонлар тўкин бўлсин, омон бўлсин дўсту-ёр,

Мусаффо юрт осмонида бахт қуёши порласин.

 

Қутлуғ бўлсин ҳар бир они, ҳар дақиқа, ҳар соат,

Яратганнинг ўзи берсин ҳар лаҳзада иноят.

Неъматларин аямасин, тинчлик бўлсин бардавом,

Асрасин Ҳақ, сийласин Ҳақ, Ҳақ айласин ҳимоят.

 

Навбаҳорда она юртнинг гулга чўмсин боғлари,

Меваларнинг залворидан ерни ўпсин шохлари.

Ҳосили карвонидан куррамиз бел боғласин,

Хирмонлари соясида қолсин Тьян-Шан тоғлари.

Бу ҳаётнинг сорбони ким?

Боғбони ким, деҳқони ким?

Уч саволга бир жавобим.

Бу устоздир, бу муаллим!

 

Кундузи у – шамси анвар,

Илму урфон ичра заргар,

Тунлари кўкда ҳилолим,

Бу устоздир, бу муаллим!

 

Сиз Арасту сиз Форобий,

Сиз Беруний, Сиз Навоий,

Етакловчи олға доим,

Бу устоздир, бу муаллим!

 

Кечиб ҳузур ҳаловатдин,

Ўрнак бўлган ҳар жиҳатдин,

Бизга берган илму таълим,

Бу устоздир, бу муаллим!

 

Байрамингиз қутлуғ бўлсин,

Қучоғингиз гулга тўлсин,

Шогирдлардан сизга таъзим,

Ким устоздир, ким муаллим!

Энг улуғ, энг азиз асли нимадир?

Балки отамдир у, балки онамдир.

Балки менга азиз манзил-маконим,

Она ватанми у улкан имконим?

 

Қуёшсиз бепоён коинот хароб,

Ер бўлмаса ҳаёт – хаёлий сароб.

Саволлар ортидан келар саволлар,

Китоблар титаман, излайман жавоб.

 

Тутқич бермай ўтар умр онлари,

Макон эмас, балки, замон азиздир.

Улуғ ният билан қўйилган қадам –

Балки барчасидан азизроқдир у.

 

Ташнага қултум сув, очга бурда нон,

Орифга иймону қўрқоқ касга жон.

Ҳимматли кишига саховат учун

Топилган баҳона - қилгани эҳсон.

 

Чорак аср тарихингни ёзмоққа минг йил керак,

Сиёҳга Сир суви етмас, ҳеч бўлмаса Нил керак.

Кимлар эдик бизлар кеча, бугун эса ким бўлдик?! –

Таърифингни васф этишга шоирона тил керак.

Сўз тополмай қолганда лол, қалам тушса қўлимдан,

Тасвир этиб бермоқ учун Моний чизган Мил керак.

ҚҚурама тоғ тизмасидан ёқимли сас келмоқда,

Огоҳ бўлинг, тоғ бағридан поезд чиқиб келмоқда.

Осмонўпар кўприк узра елиб борар вагонлар,

Парвоз этиб бормоқдасиз, сиздан пастда довонлар.

Сув устидан ўтганда сиз, кема гаштин сурасиз,

Саратонда ёнингизда оппоқ қорни кўрасиз.

Афсонага ўхшаб кетар ҳаёт завқу сурурдан

Кўксинг тоғдек кўтарилар ҳурлик берган ғурурдан.

Дунёнинг бор мўъжизаси кўз ўнгингда намоён,

Бўлганида нозик туйғу қамраб олар бегумон.

Кечаги кунимни эслайман ҳамон:

Мамлакат вайрона, одамлар ҳайрон.

Дардин айтмоқликка ожизди элим,

Манфур галаларнинг тиллари бийрон.

 

Қадоқ қўлларини очиб дуога,

Арта олмай маъюс кўзидан ёшни,

Илтижо қилдилар ёлғиз Худога -

Ўзинг ато эт деб доно бир бошни.

 

Кексалар дуоси бўлиб ижобат,

Юлдузлар кўринди туманлар ариб.

Юртбоши «Эл дарди — менинг дардим» деб,

Майдонга эрк туғин чиқди кўтариб.

 

(қўшиқ)

Тилга олсам таърифин: ҳайрат бу Косонда,

Эртагу достон, ривоят қат-қат бу Косонда.

 

Заволинму, камолинму қай бирин айтай?!

Ҳам истиқлол берган боқий неъмат бу Косонда.

 

Тўрт фасл кўксида маржондир: зебу зийнат!

Кўрку шамоили-жам: хилқат бу Косонда.

«Ноки Косон» таъми аён Чину Мочинда.

Оҳ, анжиру шафтолиси-шарбат бу Косонда.

 

Эшитсангиз: нағмаю соз, тў-ю томоша!

Топганлари дастурхону ҳиммат бу Косонда.

 

Хоҳласа бошимга осмон қуласин,

Заминлар ёрилиб ўзга чорласин.

Қанча дард бор бўлса, менга йўлласин,

Фақат дадам кўзи ёшга тўлмасин.

 

Дадам йиғламасин нидолар қилай,

Пойига жонимни фидолар қилай.

Истасанг жон олмоқ майли мен берай,

Фақат дадам кўзи ёшга тўлмасин.

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.