Ғалла ризқ-рўзимиз. Унинг ҳар бир мисқолини ота-боболаримиз кўзларига суртишган. Шу боис ҳам барчамиз уни асраб-авайлаймиз. Азизбек ана шундай фикрлар оғушида кеч кузда жамоаси билан ҳамжиҳатликда иш бошлади. Оиласи билан "Катта ер баракаси" фермер хўжалиги ташкил этди.

22 гектар майдонга буғдой экди. Рости гап, кейинги йилларда бу ерлар билан ҳеч ким тиллаша олмади. Бу майдонлар қўлдан-қўлга ўтаверди.

Азизбек асл деҳқонлар маслаҳатини олди. Ерни алдамади. Унинг қалбига қулоқ солди. Беҳзод Султонов, Раҳматилла Турғунов, Эрали Сотволдиев, Шукуржон Қўшматов билан керак бўлганда ҳар бир туп ғалла экини атрофида парвона бўлди. Она замин ҳам ўз эгасидан саховатини аямади. Жами 22 гектар, шундан 8 гектарида уруғлик буғдой етиштирилди. 14 гектардаги ғалла ўриб-йиғиштирилди. Режа анча ортиғи билан уддаланди. Бугун эрта уруғлик учун 8 гектар майдонда пишиб етилган буғдой ҳам ўрилади.

-Яхши ният ярим ризқ,-дейди Азизбек Султонов.

"Миртоҳирбек", "Қозоқовул ҳосили" фермер хўжаликлари ҳам режаларини ошириб бажардилар.

 (Ўз мухбиримиз).

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.