Шу йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар республикамизда "Тоза ҳаво" ойлигига киришилди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, автотранспорт воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш, уларнинг ҳаракатланиши натижасида ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш.

Биз нафас олаётган ҳаво мусаффо бўлса, унинг таркиби экология ва санитария қоидалари талабларига жавоб берсагина, фуқароларимизнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаган бўламиз. Шу сабабли техникалар созлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Уларнинг атроф-муҳитга зарарини камайтириш энг муҳим масалалардан биридир.

Ҳаммамиз яхши тушунамиз, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи - маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишда ана шу иккита мустаҳкам устунга, яъни, бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиётга ҳамда аждодларимизнинг бой мероси, миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этадиган кучли маънавиятга таянамиз.    Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда Ўзбекистон энг гўзал ва бетакрор юрт сифатида барчамиз учун азиз она Ватанимиздир. Ўзбекистондаги амалий ва жадал ислоҳотлар дунё ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлмоқда. Эзгу янгиланишлар мамлакати бўлган Ўзбекис-тон барча ёшлар учун фахр ва ифтихор туйғусини уйғотади.

Ҳозирда ватанимиз узра ўзгаришлар шабадаси кезмоқда. Бу эртанги куннинг завқ-шавқи билан, ғайрат ва шижоат кўрсатиб меҳнат қилишга ундайди.

Март ойи азалдан янгиланиш ва ёшариш мавсуми ҳисобланади. Бу ойда табиат ўз қудратини намойиш этади. Қаҳратон қишда уйқуга чўмган дов-дарахтлардан тортиб қурт-қумурсқаларгача уйқуни тарк этиб, ўсиш ва ривожланиш йўлига тушадилар.

Шуниси эътиборга лойиқки, бу йилги март бошқача келди. Булутли ва ёмғирли кечди у. Аммо табиатнинг жонланиши секинлашса-да, жамиятимиз ҳаётида катта ўзгаришлар рўй берди. Бу эса давлатимиз раҳбари олиб бораётган ислоҳотлар туфайлидир.

2022 йилда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 173 МВт бўлган 7та лойиҳа ишга туширилади.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади.

Жумладан:

  • Самарқанд вилоятида 3та янги гидроэлектрстанция қурилади.
  • Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мавжуд 4та гидроэлектрстанция модернизация қилинади.

Бунинг натижасида 173 МВт янги қувватлар яратилиб, юртимизда ГЭСларнинг умумий қуввати 2 225 МВтга етказилади.

Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юртимизда “яшил” энергетика соҳасини янада ривожлантириш бўйича қилинадиган ишлар дастурида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ОТМлар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда. 

Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:
- университет — 28 та;
- институт — 47 та;
- академия — 3 та;
- консерватория — 1 та;
- филиал — 26 та;
- хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
- нодавлат ОТМ — 24 та.

Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

Қоратоғ этакларида, Юмалоқшайх МФЙ ҳудудидаги бу жойни маҳаллий аҳоли қадим-қадимдан Лангар ота зиёратгоҳи сифатида муқаддас билади. Бу ерда битта қабр ҳам аҳоли томонидан алоҳида муҳофазага олинган. Маҳаллий аҳоли бу жой Лангар ота деб аталишини таъкидлаб, бу ҳақда ривоят ҳам айтиб беришади.

Мамлакатимиз бўйлаб Лангар номи билан аталадиган жой   кўп. Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Сариосиё, Хатирчи, Фарғона, Тўрақўрғон ва Қувадаги шу ном билан аталувчи манзиллар бунга мисол. Дарҳақиқат, бебаҳо қадриятларимиз ва муаззам тарихимиз саҳифаларида Лангар ота номи билан боғлиқ муқаддас маконлар ҳамда ривоятлар бир талай. Исломий маърифат дарғалари - шайхлар ва азиз авлиёлар макон топган бу табаррук манзилларда аждодларимизнинг бугунги кун ёшлари маънавий камолоти учун асқотадиган беназир сабоқларини учратиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган интервьюси муҳим воқеалардан бири бўлди. Уни биз, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари ҳам катта қизиқиш билан ўқидик. Мутолаа жараёнида чиқарган дастлабки хулосамизга кўра, давлатимиз раҳбарининг миллий оммавий ахборот воситасига берган мазкур биринчи  интервьюси ўзининг кенг қамровлилиги билан ажралиб турибди.   Сабаби - унда ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида, атрофимизда рўй бераётган  воқеа-ҳодисаларга холис муносабат, ички ва ташқи сиёсатнинг энг муҳим йўналишларига берилган теран баҳолар ўз аксини топган. Шу билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам рўй-рост тилга олинган, уларни бартараф этиш учун нима иш қилиш кераклиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳар ким қариганда, боқувчисини йўқотганда ижтимоий таъминот олишга хақли эканлиги белгиланган. Бу ҳуқуқни таъминлаш борасида қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунда пенсия таъминоти борасида фуқароларга  қатор  имтиёзлар белгиланган. Чунончи, зарарли шароитларда ишловчи  фуқаролар умумбелгиланган пенсияга чиқиш ёшидан 5-10 йил олдин, айрим касбларда ишловчи фуқаролар ёшидан қатъи назар, муайян иш стажига эга бўлганларида  пенсияга чиқишлари мумкин, шунингдек, уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, лилипудлар ва паканалар ҳам имтиёзли шартларда пенсияга чиқишлари мумкинлиги белгиланган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, фронт ортида ишлаганларга, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида зиён кўрганларга, 1-гуруҳ кўзи ожиз ногиронларга уй-жой коммунал хизматлари ҳақини тўлаш учун компенсация берилади.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин пайтида телеканалларимизда "Наманганда голланд лолалари етиштирилмоқда" дея номланган махсус ролик тез-тез намойиш қилинди. Видеолавҳаларда акс этган турфа ранглардаги лолаларни кўриб, ниҳоятда завқландик ва улар кутилмаган хавфдан хавотирга тушган кўнгилларимизга таскин бергандай бўлди.

Айниқса, шундоққина кенг далада бу ажиб гулларнинг қатор-қатор очилиб турганлигидан дилимиз равшанлашди. Беихтиёр лола плантацияси вилоятимизнинг қайси ҳудудида ташкил этилганлиги билан қизиқдик. 

Электрон ҳукуматни ривожлантириш доирасида шахсни тасдиқлашнинг қўшимча шакллари татбиқ этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон ҳукуматни ривожлантириш доирасида шахсни тасдиқлашнинг қўшимча шаклларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон ҳукумат доирасида тақдим этилаётган хизматларга шахсни тасдиқлашнинг қўшимча шакл ва усулларини яратиш имконини жорий этиш мақсадида “Электрон ҳукумат фойдаланувчиларини мобил телефон рақами бўйича идентификация қилиш” идоралараро ахборот тизимини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.