Ўтган якшанда куни туманимиздаги барча маҳаллаларда навбатдаги «Маҳалладошлар кенгаши» бўлиб ўтди.

Шу куни «Қўқимбой» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли қишлоқ маданият ва аҳоли дам олиш марказига жамулжам бўлди.

Йиғилишда дастлаб туман ҳокими Б. Юсуповнинг аҳолига мурожаати видеопроектор орқали намойиш этилди.

Туман ҳокимининг мурожаатида белгилаб берилган ўта долзарб вазифаларнинг маҳаллада узил-кесил  ижросини таъминлаш, энг биринчи навбатда, аҳолининг ўз томорқасидан фойдаланиши самарадорлигини янада ошириш, маҳаллада янги гулзорлар барпо этиш, ободончиликка эътиборни кучайтириш, коммунал тўловлардаги қарздорликка барҳам бериш каби вазифалар хусусида МФЙ раиси М. Абдуллаева, маҳалла фаолларидан А. Мадалиев, И. Абдуллаев, профилактика инспектори И. Исматуллаев, туман электр, табиий газ таъминоти корхоналари вакиллари, ҳудуддаги ўқув, тиббиёт муассасалари раҳбарлари фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш – амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим омилларидан бири.

Мустақиллик даврида нодавлат ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва давлат органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди ва давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига кўра, ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий, ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Лекин ғоялар кураши авж олган XXI асрда дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб муаммолар юзага келаётгани, кишиларни осуда ҳаётини издан чиқаришга қаратилган янги шаклдаги таҳдидлар кун сайин пайдо бўлаётгани ва бунинг натижасида бузғунчи ғояларнинг мафкура майдонини қуршаб олишга ҳаракат қилаётгани барчамиздан огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этади.

Савол: Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш қандай амалга оширилади?

 -Бу босқич фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Бунинг учун шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда доимий равишда якка тартибда ва кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг фикр ва мулоҳазалари ўрганиб чиқилади.

Ишчи гуруҳ маълум бир ҳудуддаги аҳолининг фикрини ўрганиб чиққанидан сўнг, ўз ваколатлари доирасида фуқаролар фуқаролар раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди.

Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларга номзоднинг фотосурати, фамилияси, исми-шарифи, у қачондан буён охирги иш жойида фаолият кўрсатиб келаётганлиги, туғилган йили ва жойи, доимий яшаш манзили, ҳарбий хизматга алоқаси, миллати, фуқаролиги, партиявийлиги, маълумоти, маълумоти бўйича мутахассислиги, илмий даражаси, илмий унвони, қайси чет тилларини билиши, давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги, халқ депутатлари республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутати ёки бош-қа сайланадиган органларнинг аъзоси эканлиги, судланган ёки судланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар бўлади. Шунингдек ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган ҳужжатларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир бошқа ҳужжатлар ҳам бўлиши мумкин.

2016 йил май-июнь ойларида фуҚаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилади

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам муҳим сиёсий жараён-фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик қизғин кечмоқда. Бунда сайлов ташкилотчиларининг билим ҳамда кўникмаларини бойитиш муҳим аҳамият касб этади.

Ана шу мақсадда туманимизда «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси ҳамда ишчи гуруҳлар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари» мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Семинарда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари, ишчи гуруҳлар раислари, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар. Семинар иштирокчилари дастлаб Чорбоғ МФЙда сайловга тайёргарлик жараёнини кўздан кечирдилар. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг намуналари, маҳаллада фаолият кўрсатаётган ишчи гуруҳнинг иш юритишига доир тавсия-кўргазмаларни кўздан кечирдилар.

Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш-амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим омилларидан биридир.

Мустақиллик даврида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва давлат органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган катор Қонунлар, Фармон ва қарорлар қабул қилинди ва давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Халқ ҳокимиятчилиги ва давлат бошқа-рувида ҳамда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институтига конституциявий-ҳуқуқий мақом берилиши юртимизда мазкур назорат турини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Куни кеча «Бешкетмон» маҳалласи ҳудудидаги Маданият ва аҳоли дам олиш маскани мажлислар залида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган «Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг вазифалари, уни амалга ошириш тартиб-тамойиллари» мавзуига бағишланган семинар-тренинг жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий мақоми, уни амалга оширишнинг чора-тадбирларига бағишланди.

Тадбирда «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси масъуллари, «Қўқимбой» ҚФЙ ва ҳудуддаги МФЙлар ходимлари ҳамда ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари иштирок этишди.

Семинар тренингни Қўқимбой ҚФЙ раиси С.Қосимова очди ва олиб борди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган ҳудудий бўлинмасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларига ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлашда ахборот-маслаҳат, услубий ёрдам кўрсатиш, лойиҳаларни ижтимоий шерикликда амалга оширишдаги билим ва кўникмаларини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси раиси ўринбосари Муҳаммаджон Мақсудов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган ҳудудий бўлинмаси раҳбари Зафаржон Худойбердиев, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озода Усмоновалар ўз сўзларида юртимизда Президентимиз раҳнамолигида «Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижа-        сида ННТнинг роли ва ўр-      ни ошиб бораётганини эътироф                                         этдилар.                                            

 

Косонсой туманидаги 43-мактаб залида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан «Аҳоли билан ишлашда ФЎЎБОнинг давлат органлари билан самарали ижтимоий шериклик муносабатларини амалга ошириш масалалари» мавзуига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимлиги «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси масъуллари, «Косон» ва Чиндовул ҚФЙ ва улардаги МФЙлар ходимлари ҳамда ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирок этишди.

Дунё ҳамжамиятида йил сайин ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бораётган мустақил диёримиздаги тинчлик-хотиржамлик, осойишталик, халқимизнинг буюк келажагимизга бўлган қатъий ва мустаҳкам ишончи, истиқлол деган улуғ неъматни асраб-авайлаш, озодлик ва бахт-иқбол йўлида жипслашиб, бир мақсад сари дадил интилиш каби эзгу ғоялар бугун ҳеч шубҳасиз, ҳар бир ватандошимиз қалбида мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Мамлакатимизда фаолият юритаётган давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, турли муассасаларнинг ўз олдига қўйган вазифалари туб моҳиятида ҳам истиқлолни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришдек умумхалқ ишида фаол иштирок этиш мақсади мужассамдир.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.