Дунё ҳамжамиятида йил сайин ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бораётган мустақил диёримиздаги тинчлик-хотиржамлик, осойишталик, халқимизнинг буюк келажагимизга бўлган қатъий ва мустаҳкам ишончи, истиқлол деган улуғ неъматни асраб-авайлаш, озодлик ва бахт-иқбол йўлида жипслашиб, бир мақсад сари дадил интилиш каби эзгу ғоялар бугун ҳеч шубҳасиз, ҳар бир ватандошимиз қалбида мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Мамлакатимизда фаолият юритаётган давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, турли муассасаларнинг ўз олдига қўйган вазифалари туб моҳиятида ҳам истиқлолни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришдек умумхалқ ишида фаол иштирок этиш мақсади мужассамдир.

Косонсой педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши томонидан «Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш» номли давлат гранди лойиҳасининг амалга ошириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда «Республиканинг чекка туманларидаги ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган бир қатор гранд лойиҳалар» ҳамда Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши томонидан бугунги кунда олиб борилаётган салмоқли вазифалар», «Республикамизда, хусусан Косонсой туманида хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда олиб борилаётган устувор вазифалар» ҳақидаги масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишни Косонсой педагогика коллежи «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси М. Ашурова кириш сўзи билан очди. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев, Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, профессор Ҳ. Бобоев, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси Э.Шерматов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари В. Тожибоева кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқдилар.

Республиканинг чекка туманларидаги  ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш лойиҳасини асосий мақсади жамиятимизнинг муҳим негизи оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда хотин-қизлар ва ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган. Бунда ёшларни оила қуриш, уни мустаҳкам ва бардавомлигини таъминлаш, кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасига таяниб, улардан бу борада маслаҳатлар олиш, намунали оилаларни турмуш  остонасида турган ёшларга ибрат қилиб кўрсатишдир. Сўзга чиққанлар бу ҳақда фикр билдирар эканлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан бир қатор гранд лойиҳалари ишлаб чиқилганлигини алоҳида таъкидлашди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгашига мазкур Жамоат фондидан «Республиканинг чекка туманларидаги ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш» номли лойиҳаси бўйича гранд маблағлари ажратилган.

Йиғилишда туманимизнинг илғор хотин-қизлар ва ёшлар вакилларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ф.Муродов, «Камолот» ЁИҲ туман кенгаши раиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.