Фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермер хўжаликлари фаолиятини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, ердан самарали ва оқилона фойдаланишни изчил йўлга қўйиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ташкил этиш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун тузилган контрактация шартнома мажбуриятларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш долзарб вазифалардандир.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган ҳудудий бўлинмасининг «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Наманган вилояти мисолида» мавзусидаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат муассасалари, ҳудудий партия ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ҳудудий бўлинма мутахассислари иштирок этди.

Конференциянинг асосий мақсади – Институт ҳудудий бўлинмасининг 2014 йил давомидаги фаолияти билан кенг жамоатчиликни таништириш, шунингдек вилоятимизда фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама ўргани ва таҳлил этишдан иборат бўлди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими раҳбари Зафаржон Худойбердиев билан бугунги суҳбатимиз мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари иш фаолиятини ташкил этиш масалаларига бағишланади.

-Аввало, участка сайлов комиссияси ишининг ташкилий шакли ҳақида сўз юритсак.

Жавоб: Участка сайлов комиссияси ишининг ташкилий шакли унинг заруратга қараб ўтказиладиган мажлиси ҳисобланади.

Участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини очиқ ва ошкора амалга оширади. Комиссия мажлисларида юқори турувчи комиссия аъзолари, рўйхатга олинган номзодлар, номзодларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар вакиллари, аккредитациядан ўтган маҳаллий ва хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишга ҳақли.

Мажлисларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари ва бошқалар таклиф этилиши мумкин.

Мажлис комиссия аъзолари таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганида ваколатли ҳисобланади.

Комиссия мажлиси раиснинг ташаббусига кўра ёки комиссия аъзолари умумий таркибининг камида учдан бир қисми талабига биноан чақирилиши мумкин.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.