Мурожаатлар билан ишлашни яхшилаш, аҳоли розилигини таъминлаш, фуқаролар эътирозига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича изчил фолият олиб борилмоқда. Айниқса, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар секторлар ҳудудида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Маҳаллаларда уйма-уй юриб, "хонадонбай" ўрганишлар натижасида фуқароларнинг кўпгина талаб-истаклари қондирилаётир.

Одамлар дардини тинглаш ва уларни рози қилиш Янги Ўзбекистон давлати сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланганлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз ва бу кенг жамоатчилик томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Биргина "сайёр қабул"лар ўтказиш анъанаси йўлга қўйилганлиги ва  натижада қанчадан-қанча муаммолар ҳал этилаётганлигининг ўзи бугунги кунда юртимизда халқчил сиёсат олиб борилаётганлигининг улкан бир далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали 2023 йил давомида  туманимиз аҳолисидан 7 минг 500 дан зиёд мурожаат келиб тушди. Ўтказилган таҳлил натижалари шуни кўрсатдики,  мурожаатларнинг аксарияти муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, алимент ундириш, 18 ёшгача болалар нафақаси олиш мазмунида бўлган. Шунингдек, электр тармоқлари объектларини қуриш ва таъмирлаш, ички йўлларни шағаллаштириш, асфальтлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ ариза ва шикоятлар ҳам бўлган.  Муҳими, уларнинг ҳар бири алоҳида эътибор билан ўрганилган ва қайси соҳага оидлигидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар иштирокида муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилган.

Серқуёш диёримиизда туғилган инсоннинг маънавий юксалишига бешик бўлган, тарихи бир неча минг йиллик даврга бориб тақаладиган,  бағрида ҳам олис ўтмиш, ҳам бугунги тамаддун жараёнларини намоён этувчи бир маскан бор. Бу, шубҳасиз, маҳалладир.

 Маҳалла - халқ билан давлат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир. Жонажон диёримизда маҳаллалар жуда кўп ва уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқимизнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади. Мана шундай буюк қадриятлар маскани бўлмиш маҳаллаларга эътибор давлатимиз раҳбари томонидан кун тартибига қўйилган. Шарққа хос маданиятни ўзида жамлаган маҳаллаларимиз нуфузини ошириш, маҳалла орқали юртимиз ривожи учун хизмат қилиш бурчимиздир.

Она ватан ҳимояси - муқаддас бурч. Уни шараф билан адо этиш, мустақил мамлакатимиз учун хавф туғилганда, ҳар биримиз якдил ҳолда суверенитетимизни муҳофаза қилишга тайёр  туришиимз зарур. Фуқаролар қалбида ана шундай ҳисни кучайтириш, айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун бу масалага давлат даражасида эътибор қаратилади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш чораларини кўряпмиз.

Ниҳоят, тарихга 2023 рақами билан яна бир йил қайд этилди.  Ўтган ана шу даврга назар ташласак, энг аввало, ер юзида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар хотирамизда бирма-бир жонланади. Ҳали дунё ҳамжамияти Россия-Украина можаросига ечим топмай туриб, Ғазо секторидаги нотинчлик авжга чиқди. Снарядлар туфайли бино ва иншоотларнинг кули кўкка совурилди. Гўзал истиқоматгоҳлар бир зумда вайронага айланди. Ачинарлиси, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида минглаб тинч аҳоли - аёллар ва болалар қурбон бўляпти. Қочқинлар сони ортяпти. Уруш туфайли гегемон давлатлар ўртасидаги "ўйин"лар шу қадар чигаллашяптики, охири бахайр бўлсин, дейсан беихтиёр...

Яна саноқли кунлардан кейин катта сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтадиган кун - 9 июль санаси ҳам тобора яқинлашмоқда. Шубҳасиз, Президент сайлови Ўзбекистонда замонавий демократия ғояларининг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлади.

Президент сайлови халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, давлатимизнинг равнақи, дунё ҳамжамиятидаги мавқеи мустаҳкамланиши билан боғлиқ долзарб жараён ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Президент сайлови юксак сиёсий тафаккур маҳсули - Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг рўёби, Ўзбекистоннинг юксак тараққиётига халқ билдирадиган комил ишончнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлади. Зеро, Президент сайлови демократик стандартларда белгиланган ҳолда ҳалоллик билан очиқ, шаффоф ўтиши, эркин, ихтиёрий, ҳақиқий ва адолатли ташкил этилиши ва ўтказилиши Конституция ва қонунларимизда белгилаб қўйилган. Зотан, давлат ҳокимиятини эркин ва ошкора, муқобиллик асосида ўтадиган сайловлар орқали шакллантириш демократиянинг олий кўринишидир. Фуқаролар сайлов орқали давлат бошқарувида ўзининг овози, сиёсий иродаси билан бевосита иштирок этади.

Ёшим 95 га яқинлашиб қолди. Турли даврларни кўрдик, турли даврларда ишладик, яшадик, лекин бугунгидек доруламон замонни, очиғи, кўрмагандик. Аввало, етказганига шукур. Қолаверса, жамиятимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар учун Юртбошимизга миннатдорлик айтмасам бўлмайди. Ахир яқин-яқинларгача ким ўқитувчи билан ҳисоблашарди, кимнинг иши бор  эди у қандай шароитда ишлаётгани билан?! Турли кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этилганлик ҳақида гапириш тугул, эслашнинг ўзи одамнинг этини жунжиктириб юборади...

Муҳим сиёсий тадбир - шу йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган референдумга кундан-кун яқинлашиб бормоқдамиз. Бу эса референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни бефарқ бўлмасликка, юксак масъулиятни  ҳис этган ҳолда ушбу тадбирда фаол қатнашиш зарурлигини ёдга солади.

2023 йил 30 апрелга тайинланган референдумда Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисидаги қонун овозга қўйилади.

Маълумки, шу йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон имзоланди. Унга кўра, жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий ва барқарор тизимини шакллантириш, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни жалб қилиш ва ке-йинчалик уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш мақсади назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи референдум участкаларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида"ги Қонунининг 16, 20-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 6-Наманган округ комиссияси қарор қилади :

  1. Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 6-Наманган округи ҳудуди бўйича референдум участкаларининг жойлашуви юзасидан1 та шаҳар ва 13 та туманлар ҳокимларининг тақдимномалари маълумот учун қабул қилинсин.

(Тақдимномалар илова қилинади).

  1. Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 6-Наманган округи ҳудудида қуйидаги референдум участкалари тузилсин.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.