Жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг"Наманган вилоятининг Косонсой туманида "Муғтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш мажмуасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Жаннатмакон юртимизнинг ҳар бир гўшасида кўплаб маданий обида ва ёдгорликлар мавжудки, улар кўҳна тарихимиздан дарак беради. Бундай меъморчилик обидалари, ёдгорликларини халқимизнинг ўлмас солномаси десак арзийди. Кўҳна Косон ҳақида гап  кетганда унинг бетакрор табиати, зилол суви, хушҳавоси кўз олдимизга келади. Шу билан бирга маданий мерос объектлари кўплиги билан ҳам мамлакатимиздаги энг қадимги манзилгоҳлардан бири сифатида эътироф этилади. Шулардан бири халқимизнинг узоқ ўтмишидан сўзловчи "Муғтепа" ёдгорлигидир. Олиб борилган археологик тадқиқотларга кўра, милоддан аввалги II-I  асрларда Косонсойнинг чап соҳилида - ҳозирги "Муғтепа" ёдгорлиги ўрнида қадимий Косон шаҳри қад ростлаган. У табиий тепалик устида, стратегик жиҳатдан қулай жойда барпо этилган бўлиб, узоқ йиллар қадимги Фарғона подшолигининг ёзги қароргоҳи вазифасини ўтаганлиги ҳақида тахминлар мавжуд.

Ўтган асрларда археолог олимлар қадимий Муғтепа харобаларини жуда катта қизиқиш билан ўрганишга ҳаракат қилишган. Чунки бу кўҳна шаҳар қолдиқлари ниҳоятда қадимий ва бой тарихий маълумотларга эга бўлган.

 Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти бўлим бошлиғи, ҳамюртимиз, тарих фанлари доктори, профессор Адҳамжон АШИРОВ билан суҳбатимиз шу ҳақда кечди:

-Косонсой нафақат бетакрор табиати, балки бир неча минг йиллик тарихи, қадимий ўтроқ деҳқончилик маданиятига хос хусусиятларни ҳамда ўзбек ва тожик халқларининг кўп асрлик бой миллий қадриятларини ўзида мужассам этган маскан сифатида  ном қозонган. 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.