Эндигина шеър машқ қилишни бошлаган ҳаваскор ижодкор ўзининг илк қораламаларига боқиб, "Адабиёт гулшанида энг зўр шоир ўзим бўлсам керак", дея ўзига баҳо беради. Сўнгра ижоднинг катта майдонига кириб бораркан, у бевосита Ҳазрат Навоийнинг сермазмун ижодига рўбарў бўлади. Шунда "Ашъорлар гулшанида Мен билан бирга  Навоий ҳам бор экан" деб ўз-ўзига  тасалли беради. Аста-секин шоир бўлиб улғаяркан "Бу назм боғининг асл боғбони фақат Мир Алишердир", деган хулосага келади. Бу гапларни талабалик йиллари устозларимиз кўп такрорлардилар. Дарҳақиқат, "Инсон қалбининг қувонч-у қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга, аввало, Навоий асарлари билан кириб келади.

Мана, неча юз йиллардан буён Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг бой маънавий, бадиий-илмий мероси инсониятнинг  маънавий тараққиётига улкан хизмат қилиб келмоқда. Машҳур ёзувчимиз Хайриддин Султонов таъкидлаганидек, "Ҳазрат Навоий сийратининг сеҳру жозибаси, кучи ва қудрати шундаки, у наинки бир ўрта аср мутафаккири, аксинча, ҳар бир давр учун замон кишисидир. У бизнинг ҳам донишманд замондошимиздир".

Нотиқликнинг бир қанча турлари бор. Булар ижтимоий-сиёсий, академик, диний, суд нотиқлиги, ҳарбий ва ижтимоий-маиший нотиқликдир. Булар ичида алоҳида ажралиб турадигани ҳарбий нотиқликдир. Тинчлик шароитида ҳам, давлат бошқаруви, ҳатто уруш шароитида ҳам қўшинни бошқаришда нотиқлик санъатининг алоҳида ўрни бўлганлигига узоқ асрлик тарих гувоҳ. Чунки кўзланган мақсад бу стратегия бўлса, уни амалга ошириш йўллари бу тактикадир. Демак, ҳар қандай стратегиянинг таъсирчан механизми бу — тил тактикасидир.

Ҳарбий нотиқлик моҳият эътибори билан  жанговарликни, хитоб ва даъватни англатади. Шунинг учун ҳам машҳур Рим нотиғи Марк Туллий Цицерон «Тарихда ё яхши ҳарбий саркарда ёки нотиқ бўлиш керак», деган. У кўриб кузатгани ва англаб етганидан сўнг шу фикрга келгани аниқ. Нотиқлик ва ҳарбий соҳадаги фаолият ўзаро узвий боғлиқдир. Ҳар қандай ғалабани таъминлаш мезони бевосита нотиқлик маҳорати билан боғлиқ.

Бу ёруғ оламни, инсониятни яралишида аёлнинг қўшган ҳиссасини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Аёл она бўлиш билан бирга, ер юзида ҳам дунёвий, ҳам диний илм-маърифатнинг кенг ёйилишида муносиб ўринга эга. Бунга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг бўлим бошлиғи, фиқҳ ва ақида борасида кўплаб рисола, мақола, китоблар муаллифи, имом хатиблар ва олимларнинг севимли устози Муҳаммадаюб Ҳомидов билан шу хусусда суҳбатлашдик ва ҳамшаҳримиздан буюк бобомиз Алоуддин Абу Бакр ибн Аҳмад Ал-Косонийнинг умр йўлдошлари - Фотимаи Самарқандия ҳақида сўзлаб беришларини илтимос қилдик.

-Дарҳақиқат, ер юзида ҳам дунёвий, ҳам диний илм-маърифатни бизгача етиб келишида аёлнинг ўрни беқиёс. Шу ўринда Ислом тарихига назар солсак, унинг энг олисларигача диққат ва эътибор билан мулоҳаза қилсак, илм-маърифат ҳамда тараққиётда аёл олималарнинг ҳам ўрни беқиёс бўлганини кўрамиз.

Президентимизнинг 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи, айниқса, маънавий-маърифий соҳада жуда самарали кечди. Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Тўра Ибрат мемориал мажмуасида ҳам бўлди. Бу ерда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиб, маърифатпарвар аллома Ибрат домлага чексиз эҳтиром кўрсатдилар.

Ташриф чоғида Исҳоқхон Ибрат музейига ҳам кириб, буюк аждодимизнинг ҳаёти, ижоди ва фаолиятига доир тарихий ашёларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи чоғида "Барча саъй-ҳаракатларимиздан асосий мақсад халқимизни рози қилиш, эртанги кунга ишонтиришдир" деганлари, бу юртнинг энг улуғ мезонлари Абу Бакр Алоуддин Косоний, Махдуми Аъзам, Исҳоқхон Тўра Ибрат сингари улуғ бобокалонларимизга кўрсатган ҳурмат-эҳтиромлари, халқимизга билдирган ишонч, эътироф, ғамхўрликларидан ҳар биримиз руҳланиб яшамоқдамиз. - Илоҳим, Президентимизни Яратганнинг ўзи асрасин, -дейди бир аср билан юзлашган Дилором ая Умарова.

Боболар ва олимларнинг эндигина оламни англаб бораётган набирага етти пуштининг исмини ёд олдириши, оталарининг касб-ҳунарини ўргатиши бежиз эмас. Шу маънода ўйлаб қаралса, бугунги ёшларнинг шу тупроқда туғилиб вояга етган, жаҳон илм-фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиши ҳам қарз, ҳам фарздир. Тўлиқ исми Алоуддин Абу Бакр ибн Аҳмад ал-Косоний бўлган улуғ ватандошимиз ўз даврида "Малик ал-уламо", яъни "уламоларнинг шоҳи" дея таърифланган. Ватандошимиз, буюк фақиҳ, шореҳ, муҳаддис ва усулий олим имом Алоуддин Абу Бакр ал-Косоний дунёга машҳур шахсият ҳисобланади. У кишининг илму иқтидори, у зотнинг ким бўлганликлари бутун оламга маълумдир.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.