Мамлакатда маданият ўсиши, санъатга қизиқиш ошиши кўплаб омилларга боғлиқ. Уларни чуқур таҳлил қилмасдан, шунга қараб таъсирчан чоралар белгиламасдан, ўзгариш, ўсиш бўлиши қийин. Парламент қуйи палатасида айни кунларда қизғин муҳокама этилаётган "Маданият тўғрисида"ги қонун лойиҳасини шу нуқтаи назардан чиғириқдан ўтказишимиз керак, деб ўйлайман.

Албатта, қонун лойиҳасида соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича муҳим масалалар қамраб олинаяпти. Ишчи гуруҳ, депутатлар лойиҳа устида қаттиқ ишлаяпти. Уларнинг меҳнатини ҳурмат қиламан. Шу билан бирга, ўйлайманки, ҳар бир қонун ҳаётдаги муаммоли ҳолатларга ечим топиб бериши, тегишли қонун тааллуқли соҳасига сингиб кетиши керак. Қонун бир томонда, ҳаёт бошқа томонда қолиб кетаверса, биз парламентда ўтириб реалликдан узоқлаша борамиз, деб қўрқаман.

Хабарингиз бор, яқинда Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўқувчи ёшлар ўртасида қўл тўпи бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда мезбон мамлакатнинг маҳоратли спортчилари иштирок этдилар.

Қувонарлиси, иқтидорли ёшлар макони ҳисобланган Ўзбекистон вакиллари мусобақада биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритдилар. Яна бир хурсанд бўладиган томони, диёримиз  терма жамоаси аъзоси, тумандошимиз - Ситора Ғайбуллаева ҳам чемпионат беллашувларида фаол қатнашди ва барчамизни ғурурлантирди. Айни пайтда 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олаётган Ситора таълим-тарбия масканида инглиз, рус тиллларини пухта ўзлаштириш билан бир қаторда 2-синфдан бошлаб қўл тўпи тўгарагида ҳам фаол шуғулланди. Унга Нўъмонжон Қосимов мураббийлик қилди. 5-синфда ўқиётган пайтидаёқ нафақат вилоят, балки республика миқёсидаги мусобақаларда ўзини кўрсатган истеъдодли қизимиз "Умид ниҳоллари" мусобақасида ҳам юқори натижаларга эришди. Ниҳоят, бироз улғайгач, республика терма жамоаси таркибига вилоятда ягона бўлиб қўшилди ва халқаро миқёсдаги рақиблар билан беллашишга муносиб топилди.

"Оммавий маданият" ахлоқсизлик, эгоцентризм, зўравонлик, лоқайдлик ва дахлсизлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик асосига қурилган. Ёшлар онгига куй-қўшиқлар, кино ва театр томошалари, модалар орқали таъсир этиш "оммавий маданият"нинг  бирламчи услублари ҳисобланади. Яъни мазкур мафкуравий қурол ёрдамида беҳаёлик, ўзи хоҳлаганича, жамиятга беписанд муносабатда яшаш, фақатгина ўзини ўйлаган тарзда турмуш кечириш тарғиб қилинади. Ёшлар миллий қадриятлардан узоқлаштирилади ва улар қалбидаги эзгу анъаналар ўрнига бузғунчи ғоялар сингдирилади. Хўш, бундай хатарли иллатга қарши қандай курашишимиз лозим? Энг аввало, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш талаб этилади. Яъни биз кимларнинг авлоди эканлигимизни ўғил-қизларга тушунтиришимиз, уларда аждодлардан ғурурланиш ҳиссини кучайтиришимиз лозим.

Таиландда бўлиб ўтган 8nh TIRAK TAЕКWОNDO INTERNATIONAL СНАMPION SНIP халқаро мусобақада туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси, 16-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мумтозбегим Халилова ўз вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, "8nh"  лицензия соҳибига айланди.

Таэквандо WTF бўйича тажрибали мураббий Достон Ҳакимовнинг шогирди дунёнинг ўн бешдан ортиқ давлатидан келган маҳоратчи спротчилардан ҳар жиҳатдан кам эмаслигини исбот эта олди. У ўтган йили ҳам Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашиб, 3-ўринни эгаллаган эди.

Ноябрь ойида Бухоро шаҳрида ўтказилган "KETTIEBELLIGSF WORLD CHAMPION-SHIP" тош кўтариш бў-йича халқаро турнирида тўрт нафар ҳамшаҳримиз қатнашиб, ўз вазн тоифаларида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди.

Фахрийлар ўртасида беш карра Ўзбекистон чемпиони Маҳсуджон ака Устабоев 90 кг вазн тоифасида қатнашиб, 5 дақиқа ичида 16 килограммлик тошни чап қўлида 49 марта кўтариб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. У август ойида Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган республика мусобақасида 16 килограммли тошни чап ва ўнг қўлда 123 марта кўтариб, мазкур халқаро мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Яна икки нафар ҳамюртимиз Муқимжон Абдураҳмонов ва Муҳаммадхон Мақсудов ўз вазн тоифаларида 24 килограммли тошни ўнг ва чап қўлда 90-103 мартадан кўтариб, олтин медалларга сазовор бўлишди. Фахрий спортчимиз Ҳабибулла Қодиров 2-ўринни банд этиб, кумуш медаль билан қаноатланди.


Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг армрестрлинг тури бўйича ХХХХ жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Саидмуҳаммад Аҳмадхонов жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Юртимизда дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ўз самарасини бериб, бугунги ёшларнинг муносиб вакиллари халқаро беллашув ва рақобатларда ҳеч қачон, ҳеч кимдан кам эмасликларини намоён этишмоқда.

Саидмуҳаммад шаҳримиздаги 5- мактабнинг 9-синфини аъло баҳоларга битиргандан сўнг Косонсой саноат транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида таҳсил олди.

Спорт-инсонни соғлом, кучли, мард ва қатъиятли қилиб камолга етказади.

Саидмуҳаммадни спортга қизиқишида оиладаги муҳитнинг таъсири катта. Отаси Насибхон Юсупов спортни жисмоний соғломлик гарови ҳисоблайди ва ўзи мустақил равишда спорт билан шуғулланади. Шубҳасиз, Саидмуҳаммаднинг спортчи бўлишида отасининг хизматлари катта.

Спорт бу - кураш. У - мусобақа, ғолиблик ва мағлубият. Унда иродали, меҳнаткаш ва тажрибалилар ғолиб бўлади.

Моҳина - моҳир спортчи. Спортнинг Шарқ якка кураши таэквандода унга етадигани йўқ. Шу боис у ҳаёт ва спорт мусобақаларида доимо ғолиб. Ҳозирда Моҳина Абдухалилова Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-босқичида ўқийди.

Унинг спорт билан "дўст" тутиниши бежиз эмас. Болалигидан қатъиятли, эпчил ва чаққон бўлган Моҳина 7-синф-да ўқиётиб, китоблардан ўқиган баъзи сўзларни қалбига ёзганди: "Спорт билан дўст бўл! У сени кучли, иродали инсонга айлантиради" Бу истак уни тумандаги 14-болалар ва ўсмирлар спорт мактабига етаклади.

У ўшандаёқ соғлом турмуш тарзини танлаганди. Коллежда ҳам "Биз, ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" лойиҳасининг фаол тарғиботчисига айланди.

Туманимиздаги 3 - болалар мусиқа ва  санъат мактабида санъат йўлига қадам қўйган ёшларнинг истеъдоди ва салоҳиятини намоён этишларига етарли шарт-шароитлар яратилган.

Ўқув масканида болалар мусиқа асбобларини чалиш, миллий ва замонавий қўшиқ ва рақс санъати сир-асрорларини чуқур ўрганишади. Кейинги йилларда бу даргоҳда таҳсил олган ўнлаб ўқувчилар вилоят ва республика миқёсидаги танловларда қатнашиб, совринли ўринларга сазовор бўлишмоқда. Яқинда мактабда "Талантларни излаймиз!" деб номланган тадбир ўтказилди.

Унда туманимиздаги бир қатор мактабларнинг 3,4,5-синфлар ўқувчилари, уларнинг ота-оналари қатнашишди.

Тадбирда мактабнинг "Садаф", "Тарона", "Ниҳол" бадиий жамоалари, якка хонанда ва чолғучилари дилрабо куй ва қўшиқлар ижро этиб, тамошабинлар меҳрини қозонишди.

Жасмина ва Алия 15-мактабнинг аълочи, жамоат ишларида фаол ўқувчиларидан. Жасмина 9, Алия 6-синфда ўқийди. Иккиси ҳам барча фанларни аъло баҳоларга ўқиш билан бирга хорижий тилларни ўрганишга қизи- қади.

Жасмина инглиз, Алия рус тилидан фан олимпиадаларида қатнашиб келади. Ўтган йили Жасмина инглиз тили фанидан олимпиаданинг вилоят босқичида иккинчи ўринни эгаллади. Алия эса билимлар синовида рус тили фанидан туманда биринчи бўлди.

Жорий йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Косонсой туманида "Муғтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш мажмуасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори юртимизда археология мероси объектларини муҳофаза этиш, асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказишга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, туманимиздаги Махдуми Аъзам зиёратгоҳини таъмирлашга маблағ ажратилганлиги халқимизнинг мамнун қилмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.