Туманда доимий  аҳоли сони 2017 йил 1 январь ҳолатига  195,9 минг кишини ташкил этиб, табиий ўсиш 19,6 фоиз ёки вилоят аҳолисининг 7,4 фоизини ташкил этади.

  Туманда меҳнат ресурслари сони 106,3 минг, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 106,0 минг киши бўлиб, меҳнат ресурслари сони жами аҳолининг 54,3 фоизини ташкил этади.

 Иқтисодий фаол аҳоли 72,1 минг киши, шундан 67,7 минг нафари иқтисодиётда банд бўлганлардир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида банд бўлганлар сони 57,6 минг киши бўлиб, жами банд аҳолининг 85,1 фоизини ташкил этади.

Куни кеча пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ёш истеъдодларнинг  Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда мусиқа мактабимизнинг ёш  талантлари муносиб қатнашиб, совриндорлар қаторидан жой олишди. Жумладан, ўзбек халқ чолғуси йўналиши бўйича Азимжон Исломов, хонандалик йўналишида  истеъдодли ёш хонанда Олима Тожибое-ва қатнашиб, иккинчи даражали диплом билан тақдирланишди.

Ёш истеъдод соҳибларининг бу ютуғи санъат мактабимиз жамоа-сининг меҳнатлари самараси бўлди.

Ўсиб келаётган авлодга, унинг маънавий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси билан ёндашиш биз устоз-мураббийларнинг долзарб вазифамиздир. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳар бир киши қайси соҳада ишламасин, ўз вазифасини сидқидил бажарса, ишда ривож ва унум бўлади.

Р. Жўраев раҳбарлигида жамоамиз санъатга иштиёқманд болаларнинг истеъдодини намоён қилишига шарт-шароит яратиб, уларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънавий етук бўлиб етишишларига эътиборни кучайтирмоқдамиз. Бунда О. Азимов, А. Каримов, Ш. Ҳафизов, А. Ашуров каби устозлар алоҳида жонбозлик кўрсатишяпти.

Президентимизнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Республикамиздаги барча ҳарбий академик лицейларга «Темурбеклар мактаби» номи берилиши барчамиз, айниқса, ёшларимиз қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдирди.

Салимжон Жўрабоев,  Фар-ғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби» ўқувчиси:

-Дунёда 230 тадан ортиқ давлат бор, аммо ҳеч бири бизнинг Ўзбекистончалик ёшларни кўкларга кўтармайди. Юртимизда ёшларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун етарли шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Айниқса, биз ёшларни Ватан ҳимоячиси этиб тарбиялашга давлатимиз улкан эътибор қаратмоқда.

Мустақиллик йилларида халқимизнинг маънавияти юксалиб, демократик ислоҳотларга, фуқаролик жамияти қуришга, кенг кўламли янгиланишларга дахлдорлик ҳисси ва юртимизнинг порлоқ келажагига бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда. Куни кеча Марказий ўйингоҳда ўтказилган «Обод юрт учун» шиори остидаги гала-концерт ҳам озод ва обод Ватан, эркин ва  фаровон ҳаёт қуришдек эзгу мақсадимизни халқимиз, айниқса, ёшларимиз онги ва қалбига сингдиришда шубҳасиз, катта тарбиявий аҳамият касб этди.

Ўйингоҳга йиғилган минглаб юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Абдулҳай Каримов, Анвар Ғаниев, Турғун Бекназаров, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари Гуласал Абдуллаева, Малика Эгамбердиева, Отабек Муталхўжаев, Машҳурбек, хонанда ва актёрлар Азиза Ниёзметова, Сардор Мамадалиев, Бахтиёр Султонов, Санжар Шодиев, Шербек Шодиев, Шаҳрибону Аҳдамова, Нурбек Маматов, Искандар Ҳамроқулов, Муқимий номидаги ўзбек мусиқали драма ва комедия театри рақс жамоаси, «Эл дидо»  гуруҳи хонандаларини олқишлар билан қарши олишди.

Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт мажмуида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом  Каримов хотираси учун ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича турнир бўлиб ўтди.

Унда Фарғона водийси вилоятларининг 230 нафардан ортиқ чарм қўлпоқ усталари қатнашдилар.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари И. Султонов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н. Мамажонов, вилоят бокс  федерацияси масъул котиби М. Камолов ва бошқалар сўзга чиқиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юрт равнақи йўлида амалга оширган буюк ишлари, хусусан, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, бу соҳада эришилаётган улкан ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш ва руҳларини шод этиш халқимиз учун муқаддас фазилат. Бу фазилат камтарин, меҳнаткаш инсон Юсуфхон ота Камолов хотираси учун уюштирилган тадбирда янада ёрқин намоён бўлди.

Туман Кенгаши депутати Алихон Атамов ташаббуси, туман халқ таълими ходимлари касаба уюшмаси, 46-мактаб, "Гулобод" МФЙ ва Камоловлар оиласи ҳамкорлигида марҳум Ю. Камолов хотираси учун ўтказилган волейбол турнири маҳаллада катта тадбирга айланди.

Турнирнинг очилиш маросими, айниқса, байрамона тус олди. Унда туман Кенгаши депутатлари М. Акрамов, А. Атамов, М. Каримова, "Адолат" СДП туман кенгаши раиси М. Жалилов, меҳнат фахрийси И. Имомхўжаев, "Гулобод" МФЙ раиси Ҳ.Азизов сўзга чиқиб, салкам 20 йил шу маҳаллага раислик қилиб, халқ орасида обрў-эътибор қозонган Юсуфхон ота Камолов хотирасини ёдга олдилар ва хотира турнири қатнашчиларига омад тиладилар.

Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Шарқ якка кураши каратэ турининг кумитэ баҳсларида мактабимиз ўқувчиси Анора Собиржонова ҳам муваффақиятли қатнашиб, бронча медали соҳиби бўлди.

Аноранинг Ўзбекистон чемпионатидаги бу ютуғидан мактабимиз жамоаси ғоят мамнун бўлди. Чунки бунда барча устоз ва мураббийлар, айниқса, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Абдусами Раҳимбоевнинг ҳиссаси катта. Мактабда спорт тўгараги мунтазам фаолият кўрсатади. Ўтган март ойида теннис тўгараги аъзолари Н. Абдуғаффорова, Д. Шеровлар Чуст шаҳрида ўтказилган мусобақада қатнашиб, шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олишди.

Достон Абдукаримов мактабимизнинг 2-синфида аъло баҳоларга ўқийди. У синфдаги энг фаол, ташкилотчи ва камтарин ўқувчилардан бири. Китоб ўқиш Достонжоннинг жону дили. Ҳозирда унинг шахсий кутубхонасида 50 дан ортиқ бадиий китоблар бор. У айниқса, «Аждар ва шаҳзода», «Оқшом эртаклари», «Онамнинг ҳикоялари», «Уч оға-ини ботирлар», «Қари билганни пари билмас», «Минг бир сўзни биламан», «Эртаклар автобуси», «Доно қиз билан бой», «Кичкинтой энциклопедияси», «Ер сайёраси», «Қанотли чумоли» каби китобларни севиб ўқийди. Бундан ташқари унинг дарсхонасидан рус халқ эртаклари, она-тили, ўқиш, математика фанларидан тестлар, инглиз тилини ўрганиш учун турли қўлланмалар ўрин олган. Достонжон синфдош дўстларига ҳам китоб ўқишни таклиф қилади. Яқинда уни туғилган куни бўлди. Унга бобоси Абдукарим ота, бувиси Зинфира, дадаси Давронбек, аяси Мадинахонлар бир нечта бадиий китоблар совға қилишди.

Наврўз байрами кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг 80 йиллигига бағишланган республика «Қўшиқлар» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туманимиз ёш санъаткорлари, 3-БМСМ ўқувчи-ёшлари муваффақиятли иштирок этишди.

Жумладан, фольклор йўналиши бўйича «Ниҳол» болалар жамоаси, академик хонандалик йўналишида Умида Мамасидиқова, анъанавий хонандалик ва эстрада йўналишида Олимахон Тожибоева ҳамда Муҳаммадабдулло Сотиволдиев совриндорлар қаторидан жой олишди. Уларга иккинчи даражали диплом ва эсдалик  совғалар топширилди.

Мактабимиз ёш спортчилари Шарқ якка курашининг таэквандо тури бўйича Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси учун Наманганда ўтказилган вилоят биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, юксак азму шижоат, қатъият намунасини кўрсатдилар.

Жумладан, 3-синф ўқувчиси Моҳинур Бойдадаева ўз вазн тоифасида рақиблари устидан мутлақ ғалабага эришиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Унинг дугонаси Нуризар Эргашева эса 24 килограмм вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасини банд этди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.