Мустақиллик йилларида халқимизнинг маънавияти юксалиб, демократик ислоҳотларга, фуқаролик жамияти қуришга, кенг кўламли янгиланишларга дахлдорлик ҳисси ва юртимизнинг порлоқ келажагига бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда. Куни кеча Марказий ўйингоҳда ўтказилган «Обод юрт учун» шиори остидаги гала-концерт ҳам озод ва обод Ватан, эркин ва  фаровон ҳаёт қуришдек эзгу мақсадимизни халқимиз, айниқса, ёшларимиз онги ва қалбига сингдиришда шубҳасиз, катта тарбиявий аҳамият касб этди.

Ўйингоҳга йиғилган минглаб юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Абдулҳай Каримов, Анвар Ғаниев, Турғун Бекназаров, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари Гуласал Абдуллаева, Малика Эгамбердиева, Отабек Муталхўжаев, Машҳурбек, хонанда ва актёрлар Азиза Ниёзметова, Сардор Мамадалиев, Бахтиёр Султонов, Санжар Шодиев, Шербек Шодиев, Шаҳрибону Аҳдамова, Нурбек Маматов, Искандар Ҳамроқулов, Муқимий номидаги ўзбек мусиқали драма ва комедия театри рақс жамоаси, «Эл дидо»  гуруҳи хонандаларини олқишлар билан қарши олишди.

Барча-барча улар ижросидаги она-Ватан, мустақиллик, обод ва фаровон ҳаёт, меҳр-оқибат, севги ва вафо каби чин инсоний фазилатларни тараннум этувчи куй-қўшиқларни тинглаб, рақсга тушди.

Катта концерт дастури барчада чуқур таассурот уйғотди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.