Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги ва 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, вилоят ва туман ҳокимларининг шу мазмундаги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ҳудуддаги мавжуд банклар, бандлик, молия бўлимлари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва барча иқтисодий комплекслар билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур қарорга асосан биринчи навбатда кам таъминланган оилалар рўйхатини тўлиқ шакллантириш бўйича мониторинг олиб борилди. Ҳозирги кунда туман молия бўлими томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тегишли идоралар билан биргаликда "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш" йўналишида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилмоқда.

"Менга яқин бўлишни хоҳлаганлар мактабгача таълим муассасаларига ёрдам берсинлар". Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мактабгача таълим муассасаларида тамомила янги замонавий тизим яратилаётгани юртдошларимизни, айниқса, олийҳиммат инсонларни ғайратига қанот бағишлади. Биргина мисол: "Сахийқалбларнинг меҳр-муруввати билан 34-мактабгача таълим муасссасасида талайгина ибратга лойиқ ишлар амалга оширилди. "Олмазор МФЙнинг фаол аёлларидан Муяссар Азизова, Гулбаҳор Дадабоева ҳамда ишбилармон тадбиркорлардан Мақсудхон Абдусамадов, Муҳаммадамин Порсихоновнинг жонкуярлиги туфайли таълим муассасасининг олд томонига бетон ётқизилди, канализация тармоғи таъмирланиб ишга туширилди.

Муассасанинг ўтинхонасини қуриш ҳамда атрофини девор билан ўрашда Баҳромжон Амонбоев, Воҳиджон Мирниёзов жонбозлик кўрсатдилар.

Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларга 2019 йилда юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавотларни қайси хорижий бозорларга экспорт қилиш учун рухсат олиниши борасида бир қатор қулайликлар яратилмоқда.

"Ўздавкарантин" мазкур масалани ўз ваколати доирасида атрофлича кўриб чиқмоқда. Айни пайтда Хитой, Корея, Япония, Миср, Ҳиндистон, Таиланд, Вьетнам, Индонезия, АҚШ каби давлатлар бозорига асосан ҳўл мева маҳсулотларни сотиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, импорт билан шуғулланадиган тадбиркорларга МДҲ, Европа Иттифоқи, Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатлари ва Малайзия, Сингапур давлатларидан "Ўздавкарантин" инспекциясининг Фитосанитар сертификатига асосан, барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб киришга рухсат этилганини маълум қиламиз.

Бугун ота - боболаримиз асрлар давомида орзу қилган ишлар амалга ошмоқда. Бу борада Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қилинаётган оламшумул ишларга нафақат бизлар, балки бутун дунё аҳли тан бермоқда. Ўтган икки йил Ўзбекистон тарихида янги саҳифани бошлаб берди. Йиллар давомида умуман эътиборсиз қолган, энг чекка қишлоқларда яшовчилар ҳолидан хабар олишни ҳеч ким  хаёлига ҳам келтирмади.

Бугун-чи? Бугун ким билан суҳбатлашманг, севинч ёшларини тия олмайди. Бўларканку, дея Юртбошимизнинг олтин бошлари омон бўлсин, дейишмоқда.

 Жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари ҳажми ўсиши кузатилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107,6, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 102,2, пудрат-қурилиш ишлари ҳажми 98,3, чакана савдо айланмаси ҳажми 99,8, жами хизматлар ҳажми 101,2 фоизга ўсишига эришилди.

 Ярим йиллик мобайнида жами 5116,5 минг долларлик экспорт амалиёти бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 187,8 фоиз ўсиш таъминланди.

 Олти ойлик якунига кўра, реал иқтисодиётга барча манбалар ҳисобидан йўналтирилган инвестициялар 8,1 млрд. сўмни ташкил этди.

 Саудия Арабистони билан янги "Косонсой-Жидда" ХСК корхонасига асос солинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлардаги (шаҳарлардаги) Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3701-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Давлат хизматлари марказларини фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бир бинога жойлаштириш ҳамда ташриф буюрувчиларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш назарда тутилди.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Давлат хизматлари марказларининг биноларини замонавий талаблар асосида қуриш лозим бўлади. 

Қарорга асосан, биноларни инвесторларнинг кенг иштирокини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектларини фаол жалб қилиш ҳисобига давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қуриш назарда тутилди. 

"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси учун дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга ажратилган ҳудудда бунёдкорлик ишлари бошланиши олдидан маросим ўтказилди. Унда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Х. Бозоров, туман ҳокими в.б. Ж. Юлдашев, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда фармацевтика саноатини ривожлантиришга, аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли, юқори самарали ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ва Бандлик бош бошқармасининг бевосита бош-қошлигида туманимизда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Шу куни ярмарка ўтказиш учун танланган жой- Косонсой технология ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида эрта тонгданоқ, наинки туманимиз, балки вилоятимизнинг бир қатор туманларидан ва Наманган шаҳридаги тўқсондан ортиқ корхона ва ташкилотлар вакиллари ўзларига ажратилган жойни эгаллаб, фуқароларнинг қабул қилиш учун пухта тайёргарлик кўришди. Ҳар бир корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд бўш ўринларнинг рекламасига алоҳида эътибор қаратди.

Соат миллари эрталабки тўққизга яқинлашмай туриб, коллеж одамлар билан гавжумлаша борди. Улар орасида маҳаллаларда ишсиз юрган фуқаролардан ташқари коллеж битирувчиси бўлган ёшлар, хотин-қизлар, Президентимиз фармонига асосан жазони ижро этиш муассасаларидан авф этилиб, уйларига қайтганларни учратиш мумкин.

Ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли, самимий руҳда кечган тадбирда фуқаролар ўзлари учун муносиб иш жойи танлаш имкониятига эга бўлишди.

Президентимизнинг «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шу асосда қабул қилинган вилоят, туман ҳокимлари қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Туманда мавжуд 32 та кўп қаватли уйларда 10 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари ташкил этилган. 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумини намунали ўтказиш учун 7 та уй-жойнинг том қисмлари имтиёзли кредит, хонадон эгаларининг бир марталик тўловлари ва ҳомийлар ёрдамида мукаммал ва жорий  таъмирланди. 11 та уй-жойнинг том қисмлари таъмирталаб бўлиб, шу кунгача иккитасида таъмирлаш ишлари бажарилди. «Боғишамол-1» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Боғишамол обод маскани» ширкатига қарашли 4 қаватли, 48 хонадондан иборат уй-жойнинг том қисмини таъмирлаш учун жами 144 млн. сўм маблағ режалаштирилиб, ҳозирги кунда 25 млн. сўм кредит маблағи ажратилган бўлиб, ушбу маблағ лойиҳа-смета ишлари, экспертиза, суғурталаш ва материал жамлаш учун сарфланган.

Конституциямизнинг 53-моддасида давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилиши кафолатлаб қўйилган.

Бош Қомусимизга асосан мустақил юртимизда мулкдорлик, тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада қонунлар, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан хўжалик юритувчи субъектларни текширишлар қисқартирилиб, тадбиркорлик фаолиятига янада ишончли кафолатлар берилиб, инвестициявий жозибадорлиги оширилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.