2018 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг безгак касаллигини элиминация қилинганлиги тўғрисидаги сертификатини олиб, бу касалликдан холи бўлган ҳудуд мақомига эга бўлди.  Ҳақиқатан мазкур хасталик билан 2006 йилдан буён аҳоли ўртасида зарарланиш ҳолати қайд этилмаган бўлса-да, безгак  кенг тарқалган эндемик ҳудудларга бориб-келганлар орқали касалликнниг тарқалиш хавфи ортмоқда. Айниқса, қўшни Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон давлатларида безгак касаллиги қайд этилаётганлиги ниҳоятда ҳушёр бўлишни талаб этади.

Касаллик бемордан анофелес чивинларининг чақиши орқали ўтади. Чивин чаққанида инсон ошқозонига сўрилаётган қон билан биргаликда паразитлар тушади. Тана ҳарорати кўтарилиши, бош ва бўғимлар ҳамда кўз косаларида оғриқ, ҳолсизланиш, кўнгил айниши, йўтал каби  белгилар кузатилади. Ёш болаларда иштаҳа йўқолиб, қусиш пайдо бўлади.

- Қандли диабет  ўзи нима, мазкур касалликда организмда қандай жараёнлар бузилади, шу ҳақда маълумот берсангиз.

- Қандли диабет  танада углевод ва сув алмашинувининг бузилиши оқибатида юзага келадиган касаллик. Оддий тилда тушунтирадиган бўлсак, қандни қайта ишлашда қатнашадиган инсулин гормонини ишлаб чиқарувчи меъда ости бези фаолияти бузилгач, организм қондаги глюкоза миқдорини меъёрда ушлаб тура олмайди ва қанд миқдори ошиб кетади. Шунда организм ортиқча глюкозани сийдик орқали чиқариб юборади.

Истеъмол қилиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган, яъни заҳарли қўзиқоринларни ажратиш жуда мураккаб. Кўп ҳолларда улар бир-бирига жуда ўхшаб  кетади. Истеъмолга яроқли қўзиқоринларга оқ кўзиқуйруқ, кўк оёқ, шампиньон сингарилар киради. Қизил мухомор, кулранг мухомор, сариқ сохта қўзиқорин сингарилар эса заҳарли ҳисобланади. Тузланган ёки мариновка қилинган қўзиқоринларни рухланган идишларда сақлаганда ҳам, заҳарланиш рўй бериши мумкин.

Қўзиқориндан заҳарланган вақтда касаллик белгилари истеъмол қилинган қўзиқориннинг турига қараб, 20 дақиқадан бир неча соатгача чўзилиши мумкин. Беморда сўлак оқиши, кўп терлаш, кўздан ёш оқиши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ бўлиши ва қайт қилиш кузатилади. Томир уриши секинлашади ва сустлашади, алаҳсираш, титраш кузатилади.

Чивинлар шолипояларда, чиқиндилар тўпланадиган жойларда, турғун сувли ёки секин оқимли ариқларда, кўлмакларда, соҳиллари ботқоқлашган сув ҳавзаларида, сув қувурларининг ишдан чиқиши натижасида вақтинча вужудга келадиган ҳавзаларда кўпаяди. У безгак, сариқбезгак, менингит, энцефалит ва бошқа касалликлар ташувчиси ҳисобланади.

Хонадонларимиз санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борсак, нафақат касалликнинг олдини олган бўламиз, балки касаллик тарқатувчи ҳашаротларга ҳам қарши курашган бўламиз.

Заҳм, люэс, сифилис - барча аъзо ва тизимларнинг зарарланиши билан кечадиган сурункали таносил (венерик) касаллик ҳисобланади. У соғлом одам хасталанган бемор билан жинсий алоқа қилганда ёки унинг идиш-товоқларидан фойдаланганда, юқади. Кейинги йилларда қон қуйиш йўли билан ҳам заҳмнинг юқиши кузатиляпти.

Заҳмнинг биринчи белгиси - оғримайдиган бирламчи сифилома (қаттиқ шанкр) пайдо бўлади. Лимфа тугунлари яллиғланиб, шишади. Кўпинча дармон қурийди, иситма чиқади, бош оғрийди. Айниқса, кечаси суяклар қақшаб оғрийди, уйқусизлик кузатилади. Бемор қунт билан даволанса, албатта, соғайиб кетади. Даво қилмай қўйса, касаллик тўсатдан қайтала-нади.

Қизамиқ - ўткир юқумли касаллик, тана ҳароратининг кўтарилиши, юқори нафас аъзолари йўллари, кўз шиллиқ пардалари, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши ва терида қизил, йирик доғли тошмалар тошиши билан кечади. Касаллик қўзғатувчиси вирус ҳисобланади ва у бемор йўталганда, аксирганда, гаплашганда тупугининг майда томчилари орқали ҳавога тушади, кейин нафас йўллари орқали соғлом боланинг организмига ўтади. Инсон қизамиққа қарши эмланмаган бўлса, касалланиш 100 фоиз ҳолатда қайд этилади. Қизамиқ билан оғриган беморда кейинчалик ушбу касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлади.

Қўтир терининг юқумли паразитар касаллиги бўлиб, қўзғатувчиси кана ҳисобланади. Касаллик бемор одам орқали ўзаро мулоқот пайтида юқади. Урғочи каналар тери қопламининг маълум бир жойлари - панжалар, билак, оёқ юзаси, тирсаклар терисига жойлашиб олади.

Кишилар орасида қўзғатувчининг тарқалиши ўчоқли характерга эга. Оилавий ўчоқлар қўтир касаллигида асосий ўринни эгаллайди. Кузатувлар натижаларига кўра, қўзғатувчи оилага унинг аъзоларидан бири орқали киради. Асосан 17 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар зарарланади.

Жамоаларда ҳам касаллик тарқалиши мумкин. Масалан, интернатлар, болалар уйлари, ётоқхоналарда, шифохоналарда умумий ётоқ жойлари орқали касаллик тарқалади. Қолаверса, мактабгача болалар муассасалари, ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ҳамда меҳнат жамоаларида ҳам одамдан одамга қўтирнинг юқиш хавфи кучли.

Ботулизм касаллиги микроби овқатдан заҳарланишнинг энг оғир  турини келтириб чиқаради. Кислородсиз муҳитда  кўпайгани боис сабзавот ва гўшт маҳсулотларидан санитария-гигиена қоидаларига риоя этмай, консерва тайёрлаш унинг урчишига қулай муҳит яратади. Сут ва сут маҳсулотлари, узоқ вақт туриб қолган овқатлар ҳам ботулизм келиб чиқиши манбаи-дир.

Бундай егуликни одам оғзига олиб ютмаса ҳам, хасталик келиб чиқиши учун етарлидир. Заҳари қонга тез сўрилади ва жуда кучли таъсир қилади. Яширин даври 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилиб, биологик фаоллиги жиҳатидан бошқа микроб ва токсинлардан кучли, атиги 3 микрограмми   инсонни ҳалок этишга қодир.

Ис гази (SO) рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикмадир, у табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида юзага келади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.

Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан иситиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги оқибатида заҳарланиш мумкин.

Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши ҳамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Маймун чечаги табиий ўчоқли, вирус қўзғатадиган зооноз касаллик ҳисобланиб, иситмалаш, организмнинг умумий заҳарланиши ҳамда терида ўзига хос папула-пустулали тошмалар тошиши билан кечадиган ўта хавфли юқумли касалликдир. 1970 йилгача маймун чечаги вируси одам учун юқумли  ҳисобланмаган. Лекин тиббиёт тарихида маймун чечаги касаллигининг одамга юққанлиги 1970 йилнинг август ойида Зоир давлатида аниқланган касалликнинг клиник кечиши чин чечак касаллиги клиникасидан деярли фарқ қилмаган.

Маймун чечаги вирусининг табиий резервуарлари ва манбалари кемирувчилар ҳамда маймунлар ҳисобланади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг 3 йил давомида Зоир давлатида олиб борган эпидемиологик назорати натижаларига кўра, 31,4 % ҳолатда маймун чечаги касаллигининг одамдан одамга юққанлиги кузатилган. Маймун чечагига қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.