Қўтир терининг юқумли паразитар касаллиги бўлиб, қўзғатувчиси кана ҳисобланади. Касаллик бемор одам орқали ўзаро мулоқот пайтида юқади. Урғочи каналар тери қопламининг маълум бир жойлари - панжалар, билак, оёқ юзаси, тирсаклар терисига жойлашиб олади.

Кишилар орасида қўзғатувчининг тарқалиши ўчоқли характерга эга. Оилавий ўчоқлар қўтир касаллигида асосий ўринни эгаллайди. Кузатувлар натижаларига кўра, қўзғатувчи оилага унинг аъзоларидан бири орқали киради. Асосан 17 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар зарарланади.

Жамоаларда ҳам касаллик тарқалиши мумкин. Масалан, интернатлар, болалар уйлари, ётоқхоналарда, шифохоналарда умумий ётоқ жойлари орқали касаллик тарқалади. Қолаверса, мактабгача болалар муассасалари, ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ҳамда меҳнат жамоаларида ҳам одамдан одамга қўтирнинг юқиш хавфи кучли.

Профилактик тадбирлардан энг муҳими, беморларни ўз вақтида аниқлашдир. Бунга аҳолининг турли табақалари орасида кўриклар ўтказиш орқали эришиш мумкин. Шунингдек, аҳолининг гигиеник кўникма ва билимларини ошириш қўтир касаллигининг олдини олишда жуда катта аҳамиятга эга.

М. НЕЪМАТУЛЛАЕВА,  туман СЭО ва ЖСБ

эпидемиолог ёрдамчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.