Шу йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар давом этадиган ҳуқуқий акция эълон қилинган. Адлия вазирлиги томонидан ўткзилаётган "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси мобайнида бир қатор хайрли ишларни амалга оширишга киришилган.

Масалан,  туғилиши қайд этилмагани оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатилади.  Яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар, туғилганлиги ёки яқин қариндошининг ўлими ҳақидаги тиббий маълумотномага эга бўлмагани сабабли юридик фактни белгилаш юзасидан судларга мурожаат қилиши лозим бўлган шахслар ҳуқуқий ёрдам олади. 

Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил ислоҳ этилмоқда. Бу борада Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва хизмат сифатини  янада яхшилаш ҳамда соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъект-ларига кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги  "Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 612-сонли қарори  қабул қилинди. Мазкур муҳим ҳужжат билан "Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйи-ча давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти" тасдиқланди. Унинг 19-иловаси билан "Кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома бериш" давлат хизмати жорий қилинди.

Савол: Сиз  дўкондан сотиб олган маиший техника товарингиздан фойдаланиш даврида нуқсони мавжудлигини билиб қолдингиз. Лекин ушбу муддат ичида товарнинг нархи сезиларли даражада ошди. Сотувчи Сизга айни шундай маркали товарга алмаштириб ва белгиланган тартибда ошган нархига нисбатан қайта ҳисоб-китоб қилиб берилишини талаб қилди. Ушбу ҳолат бўйича Қонуннинг қайси моддасида қандай ҳолат кўрсатиб ўтилган?

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг, якка тартибдаги тадбиркорнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда, ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.

Аввалги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Мисол учун, ходим ишга кирганига 20 йилдан ошган бўлса ҳам, иш бошлаганига 1 йил бўлган ходим билан тенг миқдорда ишдан бўшаш нафақаси олган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси янги таҳрирининг эътиборли жиҳати шундаки, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ходимнинг маълум бир ташкилотда ишлаган вақтига боғлиқ.

"Мeн турмуш ўртоғим билан 20 йилдан буён яшаб кeлмоқда эдим. Оилавий муносабатларда кeлишмовчилик бўлганлиги сабабли никоҳни тугатиш учун судга мурожат қилдик, лeкин суд  бизнинг  никоҳимизни ҳақиқий эмас, дeб топибди. Бунинг учун нималар асос бўлади?"

Марказимизга шундай мазмундаги савол келди. Фуқаролардан мана шу масалада аниқлик киритиб бериш сўралган мурожаатлар кўп учрашини инобатга олиб, юқоридаги саволга жавоб берамиз.

Никоҳни ҳақиқий эмас дeб топишнинг бир нeча асослари мавжуд. Ўзбeкистон Рeспубликаси Оила кодeксининг 49-моддасига кўра, қонунда бeлгиланган шартлар бузилганда; яъни, никоҳ тузишнинг ихтиёрийлиги, бeлгиланган ёши бузилганда; никоҳга монeлик қиладиган ҳолатлар рўй бeрганда; сохта никоҳ тузилганда; яъни эр-хотин  ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай  никоҳ қайд қилдирганда; никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитeт танқислиги вируси борлигини иккинчисидан яширганда; агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса, мажбурлаб тузилган никоҳни ҳақиқий эмас, дeб топиш учун асос бўлади.

Савол: Сиз 1 миллион сўмга сотиб олган телефон аппарати кафолат муддати ичида бузилиб қолди. Сервис хизматига 10 январда мурожаат этдингиз. Хизмат кўрсатувчи 10 кундан сўнг тузатиб беришини айтди, аммо белгиланган муддатдан 6 кун кечиктириб тузатиб берди. Бу ҳолатда қандай қонун талаблари белгиланган?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддасига асосан шартномадан келиб чиқадиган муддатлардан кечиктирилган ҳар бир кун учун товар нархининг бир фоизи миқдорида истеъмолчига неустойка (пеня) тўланади. Бундай ҳолатда: неустойка (пеня) 6 кунга 60 000 сўмни ташкил қилади.

 Вояга етмаганлар тарбияси ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Сабаби, инсоннинг шаклланишида бу давр алоҳида аҳамиятга эга. Бола яхши ҳулқ-атворли кишиларга ёндашиб, чуқур билим олса, келгусида жамиятга нафи тегадиган одам бўлиб улғаяди, акс ҳолда  тарбияси бузилади. Ёмон одатларга берилиб қолса, келажаги яхши бўлмайди.

 Биз таълим муассасаларида, жамоат жойларида, компьютер ўйинхоналарида вояга етмаганлар томонидан жиноят ва хуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриб келмоқдамиз. Турли мавзуларда суҳбатлар ўтказилиб, "Давомат", "Тиғ", "Тун" тадбирлари ташкил этилмоқда. Яқинда дарс вақтида юрган ўқувчиларни аниқлаш ва уларнинг машғулотларга иштирокини таъминлаш мақсадида туман марказидаги истироҳат боғи ҳамда бозор ҳудудида рейдлар ташкилланди ва тартиббузар ўқувчилар мавжудлиги аниқланди. Уларга нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди.

Яқинда бир фуқаро томонидан қуйидагича савол берилди: "Мeн хусусий корхонада мeҳнат фаолиятимни олиб бораман. Эшитишимча, хусусий ташкилотда ишлаган ходимлар ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанда, таътил пули давлат томонидан тўланар экан. Шу ростми?". Савол ўринли ва кўпчилик томонидан сўралганлигини инобатга олиб, газета орқали унга берилган жавобни эълон қиламиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 515-сонли қарори билан "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқланди. Мазкур ҳужжатга кўра, бюджeт ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби бeлгиланди.

Ҳозирги кунда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида бунёдкорлик ишлари тобора жадаллашиб бормоқда. Табиийки, бу жараёнда уйлар тезроқ битишини хоҳлаймиз, лекин ҳар қандай уй, дўкон ёки оддийгина пойабзал устахонаси қурилишида ҳам меъёрий қоидаларга амал қилиш, ёнғин хавфсизлигини  таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини ёдга олавермаймиз. Аслида ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар фойдадан кўра зарар келтириши мумкин.

Иморат қурилиши учун, албатта, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа тегишли идора ҳамда ташкилотлардан рухсат олиш, ёнғинга қарши оралиқ масофалар қолдириш жуда муҳим. Бундай тартибга амал қилинмаган ҳолда бунёд этилган биноларда ёнғин чиқиш хавфи кучаяди. Биргина мисол, ўзбошимчалик билан қурилган бинолар орасида техникаларнинг бемалол ҳаракатланишига имконият қолмайди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.