Давлатимиз томонидан экологик мувозанатни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича бир қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасида Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир, дейилган.

Инспекциямиз томонидан экологик қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва айбдорларга таъсир чораларини кўриш мақсадида мунтазам равишда рейдлар ташкил қилинмоқда. Жумладан, шу йилнинг 9 ойи давомида  229 нафар фуқароларга нисбатан 54 миллион 819 минг сўм миқдорида жарима солинди. Жарималарнинг аксарияти чиқиндилар билан боғлиқ қонунбузилишларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилган. Ваҳоланки, биз чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш зарарли эканлигини доимий равишда таъкидлаб келамиз.

Косон ҚФЙ, Шайхон маҳалласида яшовчи Иброҳим ота Турсунов олтмишдан ошиб, етмишга етай деб қолган бўлсаларда, велоспедда сайр қилишни канда қилмайди. Ўтган йили у илк марта юртимиз бўйлаб велосаёҳатга чиқиб, барчани ҳайратга солганди. Яқинда эса Иброҳим ота Косонсой-Тошкент-Сирдарё-Жиззах-Самарқанд-Косонсой йўналиши бўйича велосаёҳатдан қайтди. Кекса нуроний бу сафар 14 ёшли набираси Рустамхон Азизов билан 1300 километр масофани салкам 6 кунда босиб ўтди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.