Жорий йилнинг 10 февраль куни транспорт масалалари бўйича Ўзбекистон – Қозоғистон ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ҳамда Қозоғистон индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Камалиев раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда юк ташиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда томонлар эпидемиологик талабларни енгиллаштириш ва қуруқлик транспортида йўловчи ташишни қайта тиклаш жараёнларини тезлаштириш муҳимлигини тасдиқлади.

Бугунги кунда бутун ер юзига тарқалиб кетган Covid-19 коронавируси ўчоғи сифатида тан олинган Хитойнинг Ухан шаҳрида жойлашган Вирусология институти ходимлари муассасанинг ўта хавфли микроорганизмлар тадқиқ этиладиган лабораториясида иш қай тарзда йўлга қўйилгани ҳақида ОАВга сўзлаб беришди.
 
Ухань давлат лабораториясининг биохавфсизлик бўйича директори Юань Чжимин корхонада инфекцион материаллар билан ишлашда барча қоидаларга қатъий риоя қилинишини ишонч билан таъкидлайди. Қайд этилишича, лабораторияда тажриба ўтказувчи мутахассислар ҳар йили жисмоний ва руҳий ҳолати юзасидан текширувдан ўтиб туришади.
 

Коронавирус пандемияси жаҳондаги янги автомобиллар бозорида чуқур из қолдирди. Баҳор фаслининг биринчи ойи якунларига кўра, савдоларда ўн йил олдинги инқирозга қараганда ёмонроқ кўрсаткични қайд этилган, деб хабар беради Autorambler.

Март ойида жаҳон автомобиль бозорида кузатилган пасайишлар фалокатли, деб аталмоқда. JATCO Dynamics маълумотларига кўра, март ойида 5,55 миллион автомобиль сотилган, бу эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга кам демакдир.

Австралияда сайёрадаги энг кекса Суматра орангутани вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, ҳайвон 62 ёшда бўлган.

Пуан лақабли урғочи маймун ёш билан боғлиқ касаллик сабабли эвтаназия қилинган, яъни махсус воситалар ёрдамида ўлдирилган. Перт ҳайвонот боғи ходимлари маймунга 1968 йилдан буён ғамхўрлик қилган. У ўзидан кейин 54 та авлод қолдирган.

Пуан 2016 йилда расман сайёрадаги энг кекса орангутан деб тан олинган. Бу ҳақдаги ёзув Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилган.

Мутахассислар фикрига кўра, Пуан 1956 йилда Индонезиядаги Суматра жунглисида туғилган. Унинг авлодлари АҚШ, Европа ва сайёранинг бошқа жойларида яшайди. Уларнинг баъзилари ёввойи табиатга қўйиб юборилган.

 Ирландия Қироллик жарроҳлик ҳайъати мутахассисларининг аниқлашича, 4,3 фоиз инсонлар галлюцинациядан азият чекади. Тадқиқот натижалари British Journal of Psychiatry журналида эълон қилинган.

Илмий иш чоғида 16 ёшдан катта 7403 нафар британиялик кўнгилли сифатида қатнашган. Маълум бўлишича, уларнинг 4,3 фоизи сўнгги бир йилда эшитиш ёки кўришга доир галлюцинацияга дуч келган. Тадқиқотда руҳияти бузилганлар билан бирга соғлом кишилар ҳам қатнашган. Бу, галлюцинация ҳар доим ҳам руҳий ҳолатга боғлиқ эмаслигини исботлайди. 

Nokia компанияси 2016 йилнинг охирида жаҳон бозорига қайтади. Инсайдерларнинг таъкидлашича, компания бирйўла бир неча смартфонларни тақдим қилади. Ҳамёнбоп моделлардан бири ҳақидаги маълумот машҳур Geekbench бенчмаркида пайдо бўлди.

Ишлаб чиқарувчи жорий йилда iPhone 7, Samsung Galaxy Note 7 ва шу каби бошқа смартфонларга рақиб бўла оладиган қурилмаларни намойиш қилмайди. Nokia компанияси оддий ва ишончли бюджет қурилмаларга урғу беради. Компаниянинг бир неча смартфон ҳамда бир ёки икки планшет тақдим этиши кутилмоқда.

16 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг биринчи пленар йиғилиши бўлиб ўтади. Кун тартибидаги пунктлардан бири «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат» бўлади.  Бу ҳақда «Жаҳон» агентлиги хабар беради.

Тадбир давомида, шунингдек, БМТнинг беш минтақавий гуруҳи (Осиё, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Ғарбий Европа) вакиллари, мезбон тараф сифатида АҚШ делегацияси ҳамда Ўзбекистон делегацияси чиқиш қилиши кутилмоқда.

Китоб мутолааси инсон фикрини чархлайди, туйғуларни тарбиялайди. Шу боис ҳам китобни қалбни ёритувчи нурга қиёслаймиз. Бу борада бир қанча китоблар жамланган кутубхонанинг қитмматини таърифлаш шарт эмас.

КУРОРТ КУТУБХОНА

Тасаввур қилинг: кутубхонадан керакли китобни танладингиз. Кўчага чиқиб, дарахт остида ўтириб, уни ўқий бошладингиз. Шу онда ёнингиздаги бассейнда чўмилишингиз, дарахт соясида миз-ғиб олишингиз ҳам мумкин. Бу фантастика дейсизми? Йўқ, бу ҳақиқат.Таиланддаги The Library Resort номли кутубхона-меҳмонхона ана шундай шароитларга эга. Ушбу кутубхона дам олиш вақтида ҳам китобсиз яшай олмайдиганлар  учун қурилган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.