Туркманистонда дунё бўйича кашандаларнинг энг кам фоизи (аҳолининг 8 фоизи) қайд этилган. Бу ҳақда 21 июль, сешанба куни Ашхободда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) бош директори Маргарет Чен маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Саломатлик» давлат дастурининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро тиббий анжуманда қатнашган бош директор мамлакат ва ташкилот ўртасида чекишга қарши кураш борасидаги ҳамкорлик самарали кечаётганини билдирди.

Хитойда 130 млн кишидан кўпроқ аҳолига ва 132 минг кв км га эга шаҳарлар бирлашмаси пайдо бўлади, деб ёзмоқда New York Times нашри.

Мегашаҳар Джин-Цзинь-Джи деб номланади, яъни бу ном йирик аҳоли пунктлари бирлашмалари – Пекин, Тяньцзин ва Хэбэйнинг топонимларининг бир қисмларидан тузилган.

Хитойлик миллиардерлар сони рекорд даражада кўпайди – Forbes маълумотларига кўра, 2014 йилнинг октябрида уларнинг сони 242 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтга келиб 400 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.

Хитой фонд бозорлари 2014 йил октябридан бери шиддат билан ўсди ва сўнгги етти йилдаги энг юқори кўрсаткичларни қайд этди. Бундан ташқари, 2014 йилда Хитойнинг ахборот ва юксак технологиялар соҳасидаги компаниялари ўз акцияларини муваффақиятли тарзда бозорга чиқариб (IPO), Forbes’даги хитойлик миллиардерлар сони сезиларли кўпайишига ҳисса қўшди.

Олдинги телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда уяли операторни ўзгартириш имконияти уяли алоқа бозорида рақобатни ривожлантиришга ёрдам беради. Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири ўринбосари Асқар Жумагалиев буни «мобил қуллик»дан халос бўлиш зарурати учун сабаблардан бири сифатида келтирди, деб ёзади «Nur.kz».

Жумагалиев сўзларига кўра, рақамни ўзгартирмасдан туриб, уяли операторни алмаштириш имконияти қозоғистонликларда 2015 йил охиригача пайдо бўлиши мумкин.

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штати фуқароси илонга уйланмоқчи бўлди, дея хабар бермоқда The Daily Mirror. 27 ёшли Сандип Патель кобра аввалги ҳаётида гўзал қиз бўлган ва энди уни севиб қолган деб ишонган.

Маҳаллий ибодатхоналардан бирида ташкил қилинган никоҳ маросимига 12 мингдан зиёд киши ташриф буюрди. Бироқ тўй полиция ходимлари томонидан бузилди.

Дубайдаги халқаро кўргазмада 270 миллион ва ундан ортиқ қийматга эга яхталар намойиш этилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Дубайда ўтказилган 23-Dubai International Boat Show шоусида бутун дунёдан турли синфдаги яхталар, шунингдек бошқа сув транспорти воситалари тақдим этилди.

Малайзия йўл полицияси шаҳар, жамоат ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар тамаки чекаётганига гувоҳ бўлса, уларга катта жарима ёзиш ҳуқуқига эга бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Давлат муассасаларининг автомобиллари, жамоат транспорти, шунингдек туристик автобуслар ва микроавтобнуслар ҳайдовчилари транспорт воситасини бошқариш вақтида қўлга тушса 5000 рингнит (1400 доллар) миқдорида жаримага тртилади. Ҳозирча бошқа турдаги автомобиллар ҳайдовчиларига чеклов қўйилмаган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.