Ирландия Қироллик жарроҳлик ҳайъати мутахассисларининг аниқлашича, 4,3 фоиз инсонлар галлюцинациядан азият чекади. Тадқиқот натижалари British Journal of Psychiatry журналида эълон қилинган.

Илмий иш чоғида 16 ёшдан катта 7403 нафар британиялик кўнгилли сифатида қатнашган. Маълум бўлишича, уларнинг 4,3 фоизи сўнгги бир йилда эшитиш ёки кўришга доир галлюцинацияга дуч келган. Тадқиқотда руҳияти бузилганлар билан бирга соғлом кишилар ҳам қатнашган. Бу, галлюцинация ҳар доим ҳам руҳий ҳолатга боғлиқ эмаслигини исботлайди. 

Шу билан бирга, таъкидланишича, руҳий хасталикка учраганлар кўпроқ галлюцинацияни бошидан кечириши маълум бўлган. 

«Галлюцинация аввал ўйланганидан кенгроқ тарқалгани аниқланди, – дейди тадқиқот муаллифлари. – Бу ушбу ҳолатга дуч бўлган инсонларга улар якка эмаслигини кўрсатади ва шундай симптомлар руҳият бузилиши билан боғлиқ эмаслигини исботлайди». 

Бундан ташқари, янги натижа 2015 йилги хулосага деярли мос келади. Ўшанда, 19 мамлакатнинг 31 минг аҳолиси орасида ўтказилган тадқиқотда 5 фоиз инсон шундай ҳолатга дуч келганликларини таъкидлашган.

Манба: kun.uz

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.