Тиббиёт ходимлари куни арафасида туман тиббиёт бирлашмасининг даволаш ком-плекси фойдаланишга топширилди. Бу туманимиз тиббиётчилари учун касб байрамларига муносиб совға бўлди.

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан мамлакатимиз тиббиёт тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширила бошланди ва бугунги кунда бу эзгу ишлар янгича қиёфа касб этмоқда. Бунда аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш, ҳар томонлама соғ-лом ва баркамол авлодни вояга етказиш, халқимиз фаровонлиги ва турмуш даражасини янада юксалтириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эзгу ишлар юртдошларимизнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашларида, уларда эртанги кунга бўлган ишончини ортишида муҳим ўрин тутмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий – санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан муайян ишлар изчил давом этмоқда. Биргина туманимиз мисолида оладиган бўлсак, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт муассасаларининг моддий - техника базасини янада мустаҳкамлаш, соҳа мутахассисларига зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ёт моддалар билан заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотини истеъмол қилганда овқатдан заҳарланиш келиб чиқади. Бунга микроб, микробга алоқадор бўлмаган омиллар сабаб бўлади. Микробли овқатдан заҳарланиш қутилмаганда, тўсатдан бошланадиган, оғир кечадиган ботулизм касаллигидир.

Ботулизм микроби табиатда кенг тарқалган бўлиб, ҳавосиз муҳит ва 32-36 даража ҳароратда жуда тез кўпаяди.

Ботулизм ифлосланган консерва банкаси (помидор, бодринг тузламалари, турли хил икралар) очиб кўрилганда, ташқи кўринишидан унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслиги мумкин. Аммо истеъмол қилгандан сўнг заҳар ошқозон шираси таъсирида фаоллигини оширади ва тезда қонга сўрилади. Касалликнинг яширин даври 12 соатдан 3 кунгача давом этиши мумкин. Ботулизм токсини тўқималарга тарқалиб, асаб тизимига таъсир этади, нафас олиш, ютиниш, овқат ҳазм қилиш жараёнида иштирок этадиган мускулларнинг фалажланишига олиб келади. Бемор ютина олмайди. Кузи хиралашади, буюмларни иккита кўради, кўз қорачиғи ёруғликка реакция қилмайди, қорин катталашади, оғрийди.

Мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳар бир соҳада оламшумул, тарихий улкан ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Қарорда Республиканинг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларини белгилаш, унинг географиясини туман (шаҳар) даражасигача кенгайтириш каби кўплаб долзарб чора - тадбирлар белгиланди. Эндиликда барча даражаларда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш  тизими тубдан ислоҳ қилинади.

Ёз ойларида озиқ-овқат, айниқса, сутли маҳсулотлар истеъмол  қилишда ўта ҳушёр бўлиш талаб этилади. Чунки бундай маҳсулотлар иссиқ об-ҳавода тез айнийди. Шунинг учун кўча-кўйда, турли савдо шахобчаларида ёрлиқлари бўлмаган, ишлаб чиқариш жойи, санаси номаълум, сифати ва хавфсизлигига кафолат берувчи сертификати бўлмаган сут маҳсулотлари, хусусан музқаймоқ харид қилманг. Кўчада махсус жиҳозланмаган, санитария талабларига жавоб бермайдиган, усти очиқ жойларда ўзбошимчалик билан ўрнатиб олинган фрезер ёрдамида ишлаб чиқарилаётган музқаймоқ маҳсулотлари сизга шубҳали туюлса, истеъмол қилманг. Фарзандларингизга музқаймоқ харид қилишдан олдин сотувчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларига эътиборли бўлинг.

Санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда ва уй шароитида, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмай музқаймоқ тайёрлаш ва сотиш қатъиян тақиқланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан фармацевтика саноатини ривожлантиришга, аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини юртимизда ишлаб чиқарилган сифатли, юқори самарали ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 3 майдаги «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, энг аввало, республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантиришга, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, аҳолини ўзимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори-дармонлар билан таъминлашни янада яхшилашга кенг имконият яратади.

Мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳақида ғамхўрлик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда ҳам тиббиёт соҳасида кенг миқёсли ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар фикримиз далилидир. Мазкур йўналишдаги хайрли ишларга туманимизнинг бутун мамлакатга машҳур дам олиш    масканларидан бири – замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган“Косонсой” санаторийси жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Чотқол тоғининг ён бағирларидаги хушманзара жойда қўним топган ушбу сиҳатгоҳда ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳордиқ чиқариб, ўз саломатликларини тикламоқдалар.

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини, унинг моддий фаровонлигини оширишга қаратилган ижтимоий сиёсатни фаол давом эттириш 2017 йил - «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»даги энг муҳим стратегик вазифа ва устувор йўналишлардан биридир.

Мустақил юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, халқимиз, айниқса, нуронийлар, пенсионерларимизнинг соғлом ва мазмунли умр кечиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бу борада, айниқса, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, соғломлаштириш, тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилнинг 1  январидан бошлаб четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт  буюмларни улгуржи ҳамда чакана сотиш учун янги қатъий нархлар белгиланди.

Эндиликда четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарилувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан  ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Грипп - ўткир юқумли вирусли касаллик бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши ва юқори нафас йўлларининг ўткир яллиғланиши билан кечади.

Бемор гапирганда, йўталганда ёки акса урганда ҳаво орқали бошқа кишига юқади.

Тана ҳароратининг кўтарилиши, бош, қўл ва оёқ мушакларида оғриқ пайдо бўлиши, бурундан суюқлик келиши, томоқ оғриғи, қуруқ йўтал, қувватсизлик, баъзи ҳолларда бурундан қон келиши гриппга хос аломатлардир.

Касалликнинг олдини олишда «Инфлювак» вакцинаси билан эмлаш муҳимдир.

Гриппга чалинмаслик учун бадан тарбия билан мунтазам шуғулланиш, тўғри ва сифатли овқатланиш, кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилиш, совуқ кунларда иссиқ кийиниш муҳим аҳамиятга эга.

Касаллик белгилари кузатилиши биланоқ, шифокорга мурожаат қилинг. Чунки гриппнинг ўзидан асорати ёмон.

 Ботулизм касаллиги микроби кислородсиз муҳитдаги озиқ-овқат маҳсулотларида кўпаяди. Унинг микроблари асосан помидор, бодринг, патиссон, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларида пайдо бўлиб, уни истеъмол қилган киши касалланади.

Ботулизмга чалинган кишининг кўнгли айнийди, у қайд қилади, ҳолсизланади, кўзи хиралашади, жисмлар кўзига иккита бўлиб кўринади, тана ҳарорати кўтарилади, ютиш ва гапириш кобилияти пасаяди, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Бундан ташқари бўйин ва оёқ мушаклари заифлашади. Шунинг учун касаллик аломатлари сезилган заҳотиёқ шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.