Кейинги пайтда Президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишларида коронавирус тарқалиб кетишининг олдини олиш масаласи тез-тез муҳокама қилинмоқда. "Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда".

Бу гаплар Давлат раҳбари томонидан айтилганлиги,  коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолатлар энг муҳим масала сифатида муҳокама қилинаётганлиги вазият ниҳоятда жиддий эканлигини билдиради. Аммо биз, фуқаролар буни тўла-тўкис ҳис этаяпмизми? Зарурат туғилмаса, кўчага чиқмаслик қайта-қайта такрорланаётганига қарамасдан, одамларимизнинг шунчаки кўчада юришлари, тўпланиб, ўзаро суҳбат қуришлари ҳали ҳануз давом этаётгани ниҳоятда ачинарли.

Афсуски, коронавирус билан зарарланиш ҳолати туманимизни ҳам четлаб ўтмади. Яъни яқинда тождор вирус инфекциясини юқтириб олган фуқаро аниқланди ва шу туфайли у билан мулоқотда бўлган барча шахслар карантинга олинди.

Шунингдек, махсус гуруҳлар томонидан вирус тарқалиши хавфи юқори бўлган ҳудудларда дезинфекция ишлари изчил амалга оширилмоқда. Қолаверса, фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона ва муассасаларда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тамаки, яъни сигарета чекиш энг зарарли одатлардан биридир. Чунки тамакига ўрганган одам нафақат ўзини, балки атрофдагиларни ҳам зарарлайди. Ишхонасидагилар, оила аъзолари, хусусан, фарзандларининг организмига нафас йўли орқали тамаки тутунидаги заҳарли моддалар киради ва уларга шикаст етказади.

Тасаввур қилинг, кашанданинг ҳомиладор аёли эри чекиб ўтирган хонада яшаяпти. Тутун аёлнинг организмига тушгач, никотин қон орқали айланиб, 30 сония ичида ҳомиланинг миясига  етиб боради ва уни зарарлайди. Олимларнинг кузатишларича, бундай болаларда турли туғма нуқсонлар кузатилар экан.

Чекишга ружу қўйган одам соғлиғини ҳам, маблағини ҳам, қолаверса, қимматли вақтини ҳам йўқотади. Шуни назарда тутган ҳолда айрим хорижий мамлакатларда иш берувчилар чекувчиларни ишга олишда уларга алоҳида шартлар қўйишар экан.

Швеция ва Финляндиядан бир гуруҳ олимлар биринчи турдаги диабет ривожланишига таъсир кўрсатадиган вируслар гуруҳига қарши вакцинани ишлаб чиқди ва муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Янги вакцина энтеровируслар оиласига кирадиган Коксаки вирусининг олтита штаммидан ҳимоя қилади.

Одатда Коксаки вируси қичишиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, диарея билан кузатилади. Айрим ҳолларда вирус менингит ва миокардитни келтириб чиқаради.

Озиқ-овқатлардан бўладиган заҳарланишлар хавфли. Чунки у инсон ҳаётига зомин бўлади. Айниқса, ботулизм касаллиги хатарли бўлиб, уни ботулизм микроби келтириб чиқаради. Бу микроб асосан ҳаво йўқ шароитда кўпайиш хусусиятига эга. У бир жойга тушиб қолса қобиққа ўраниб олиб, узоқ муддат яшаши ҳам мумкин. Қачонки, ўзига қулай муҳит яратилса (лаҳм гўштлар орасида, уй шароитида тузланган бодринг, помидор консерва банкалари ичида, колбаса маҳсулотларининг орасида) қобиқдан чиқади ва ривожланади.

Ботулизм микроби ўзидан кўплаб заҳарли моддалар чиқаради. Натижада шиша банкалар қопқоқлари отилиб кетади.

Турмушда фойдаланиб келинаётган ёқилғи маҳсулотлари ичида табиий газ (метан, пропан) сизиб чиқиши ва ҳаво билан аралашма ҳосил қилиб, портлаши хавфлилиги билан ажралиб туради.

Газ оқимининг тўсатдан (авариявий) узилиши ва қайта уланиши натижасида хона ичида газ тўпланиши, ёниб турган газ анжомларини қаровсиз қолдириш, иситиш асбоб-анжомларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик, газ қувурларига ўзбошимчалик билан уланиш оқибатида ҳаво-газ аралашмасини портлаши ҳамда ёнғин содир бўлиши мумкин.

Узоқ йиллардан буён туман тиббиёт бирлашмасининг ички касалликлар бўлимида ҳамшира сифатида фаолият кўрсатиб келган Раъножон Досматова ҳамма касбдошлари қатори Тиббиёт ходимлари куни арафасида байрамона кайфиятда юрганди. Кадрлар бўлимига чақириб, Тошкентда бўладиган тантаналарда қатнашишини айтишди. 

Пойтахтдаги ҳашаматли саройда Юртбошимизнинг соҳа хизматчиларига табригини жон қулоғи билан тинглаб ўтирган ҳамшира Президент Фармонига кўра бир гуруҳ тиббиёт ходимлари қаторида мукофотланганини эшитиб, қўшалоқ қувончни ҳис этди. Ич-ичидан яйраб кетди. Хуллас, тантанали маросимдан завқ-шавқ олибгина қолмасдан, туманимизга "Шуҳрат" медали билан қайтди.

Одам папиломаси вирусига қарши эмлаш бачадон бўйни саратонига чалинишнинг 90 фоиз ҳолатда олдини олади. Вакцина  организмга тушгач, вирусга қарши таначалар ишлаб чиқаради.

Одам папилломаси вирусига қарши эмлашнинг энг яхши даври 9-10 ёш ҳисобланади. Чунки шу ёшда болада иммунитет шаклланиши кучли бўлади. Мазкур омилларни назарда тутган ҳолда республикамизда қиз болаларни эмлаш ишлари ташкил этилмоқда. Вакцина мутлақо зарарсиз бўлиб, эмлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш шарт эмас. Баъзан енгил тарздаги ножўя таъсирлар акс этиши мумкин, бироқ бу организмда салбий асорат қолдирмайди. Муҳими, эмлаш ниҳоятда самарали. Шу сабабли қизларни эмлашга бепарво қарамаслик лозим. Мазкур тадбирлар эса тумандаги барча тиббиёт муассасаларининг эплаш шохобчаларида амалга оширилмоқда. 

Маълумки, халқимизда "сариқ касаллиги", деб юритиладиган вирусли гепатит юқумли ҳисобланиб, турли асоратлар қолдириши билан хавфлидир. Республикамиз аҳолиси ўртасида мазкур касалликнинг А тури тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг август ойида оммавий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Уларда мева-сабзавотларни фақат қайнатилган сувда ювгач, истеъмол қилиш, қайнатилган сувни ичиш, қўлни овқатланишдан олдин, албатта, совунлаб ювиш сингари тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш лозимлиги қайта-қайта тушунтирилмоқда.

Муҳими, марказий болалар поликникаси, ҳудудий поликлиника ва ҚВПларда гепатитнинг А турига қарши эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда. Ота-оналар бундай тадбирларга бепарво қарамасликлари, фарзандларини ўз вақтида эмлатишлари зарур. Шунда хавфли касалликдан сақланишга эътибор қаратган бўламиз.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан юртимизда аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш, уларнинг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманимизда ҳам Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида Навбаҳор  маҳалласида фармацевтика корхонаси ишга туширилди. Яъни "Спринг фармацевтик" МЧЖ томонидан йилига  3 миллион дона 50 турдаги дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона фаолияти йўлга қўйилди. Бу билан 60 киши фойдали меҳнат билан таъминланди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.