Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан юртимизда аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш, уларнинг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманимизда ҳам Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида Навбаҳор  маҳалласида фармацевтика корхонаси ишга туширилди. Яъни "Спринг фармацевтик" МЧЖ томонидан йилига  3 миллион дона 50 турдаги дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона фаолияти йўлга қўйилди. Бу билан 60 киши фойдали меҳнат билан таъминланди.

Мустақилликнинг йигирма саккиз йиллиги байрамига тобора яқинлашиб борар эканмиз, шаҳару қишлоқларимиз кундан-кун чирой очаётганини кўриб, ич-ичимиздан қувонамиз. Ҳар бир ҳудудда, ҳар бир соҳада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари авж олаётгани қалбимизда фахру ғурур туйғуларини жўш урдиради. Хусусан, бизнинг тиббиётда ҳам  қатор ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Масалан, "Обод қишлоқ" дастури доирасида бир неча қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникалари мукаммал таъмирланаётгани зиммамизга улкан вазифаларни юклайди.

Айни кунларда Хонқўрғон МФЙда жойлашган, 50 қатновга мўлжалланган "Шарқ юлдузи" ҚВПда мукаммал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда кетмоқда. Яъни мазкур тиббиёт муассасамизда 832 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳозиргача ҚВПни иссиқ ва совуқ сув билан таъминловчи тизим ўрнатилди. Шунингдек, канализация ҳам буткул янгиланди. Эшик ва деразалар замонавийсига алмаштирилиб, пол ҳам ниҳоятда кўркам ҳолатга келтирилди.

Аҳоли орасида "сариқ касаллиги" деб номланадиган вирусли гепатит "А" касаллиги жигарни жароҳатлаши ва бутун организмни заҳарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир. Касаллик беморларда ҳолсизлик, сийдик ва ахлатида ўзгаришлар, кўнгил айниши, иштаҳанинг пасайиши, ўнг қовурға остида шиш ва оғриқ, кўзда ва шиллиқ қаватларда сарғайиш билан кечади. Касаллик аҳоли кўп тўпланадиган жойларда, тарбия муассасаларида, беморлардан юқиб, асосан ифлос қўллар, ишлатилган идиш-товоқлар, уй-рўзғор, ўйинчоқлар ва бошқа буюмлар орқали, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда юқади.

Юқумли касалликнинг олдини олишга эмлашнинг аҳамияти катта ва бу йўналишда юртимизда кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Баъзи юқумли касалликларни эмлашлар эвазига батамом тугатилишига эришилди.

Президентимизнинг тиббиёт соҳасини бутунлай янги босқичга олиб чиқишга оид Фармони ва у билан тасдиқланган Концепция баралла айтишимиз мумкинки, соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришларга асос бўладиган тарихий аҳамиятга молик ҳужжатдир. Шу ўринда тан олишимиз керакки, соҳада муайян натижаларга эришган бўлсак-да, унда халқимизни рози қиладиган даражада шарт-шароит ва имкониятлар йўқ эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ҳужжатларда тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш, тиббиёт тизимини комплекс ҳолда тамомила янги сифат босқичига кўтариш йўллари очиқ-ойдин белгилангани билан ғоят аҳамиятлидир.

Президентимиз Фармони билан тасдиқланган 2019 - 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси мазмун-моҳияти жиҳатидан муҳим дастур ҳисобланади. Унда учта асосий мақсад яққол кўринади: биринчиси, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш.

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиқадиган касаллик, яъни ОИВ бугунги кунда дунё мамлакатлари учун муаммога айланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 197 давлатда бу касалликни юқтирганлар 70 миллиондан ошиб, 34 миллиондан ортиғи ҳаётдан кўз юмган.

Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда халқаро миқёсда ОИВ касаллиги тарқалишига қарши кураш масаласига ёндашувлар кескин ўзгарди. Республикамизда ОИВ инфекциясига қарши чора-тадбирларни мукаммал, замон талабларига мос ҳолда бўлиши учун ҳуқуқий жиҳатдан асослаб берувчи кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун, Одамнинг иммунитет тан-қислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш Қоидалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш, текширувдан ўтаётган шахснинг соғлиғи ҳолатини ўрганиш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ОИВ инфек-циясига барвақт ташхис қўйиш, бошқаларга юқишининг олдини олиш, тарқалганлик даражасини ҳамда унга қарши кураш тадбирлари самарадорлигини баҳолашда асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.

Туманимиздаги Қўқимбой, Чўнгбош, Тергачи қишлоқларида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари-оилавий поликлиникалар янги биноларга эга бўлишди.

Инновация дастурига мувофиқ ҳар учала қишлоқдаги эски типдаги шифо масканларида қисқа муддатда реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, қулай шарт-шароитга эга, тиббий хизмат сифатини янги босқичга кўтаришга қодир поликлиникалар бунёд этилди. Жумладан, Қўқимбой қишлоғидаги собиқ шифохонани сифатли таъмирлаб, замонавий тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга муассасага айлантириш учун 1 миллиард 718 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Жорий йилнинг 17 сентябридан 20 октябригача республикамизда "Аёллар саломатлиги ойлиги" ўтказилмоқда.

Юртимизда инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Соғлиқ, шубҳасиз, инсон ва жамият ҳаётини сақлаб қолиш ва ривожланиши учун энг муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Шу боис ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган бу тадбирнинг аҳамияти катта.

Соғлиқни сақлаш таркибида репродуктив саломатлик ҳам бор.

Унинг муҳим жиҳатлари, бу аҳолини сони, интеллектуал ҳолати ва умр давомийлигидир. Репродуктив саломатлик давлат фаровонлигининг жисмоний, ақлий ва ижтимоий функцияларининг асосий омилидир. Аёл ва ўсмир-қизларнинг  репродуктив саломатлигига, аввало, бу унинг ҳаёт тарзи, ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб кечирган касалликлари, оиладаги муҳит, тиббий маданият ва ўз соғлиғига бўлган муносабати кўплаб бартараф этилиши мумкин бўлган муаммоларни келтириб чиқаради. Кўринишидан соғ-лом ва чиройли кўринишдаги қизларимиз ҳам бундай муаммолардан мустасно эмас.

Президентимиз раҳнамолигида юртимизда аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини янада юксалтиришга эътибор кучайтирилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан юртимиз бўйлаб, шу жумладан, туманимизда ўтказилган "Саломатликни тарғиб қилиш кунлари" тадбири аҳолининг барча қатламларини жалб қилган ҳолда байрамона руҳда ўтди.

7-8 сентябрь кунлари туман марказидаги Махдуми Аъзам номли маданият ва истироҳат боғи тиббий жараёнлар қуршовида қолди. Туманнинг барча ҳудудлари, чекка қишлоқларда яшовчи аҳоли шифокорлар ҳузурига саоматлиги ҳолатини билиб олишга ошиқди.

туман тиббиёт бирлашмасида "Она ва бола"скрининг хонаси ташкил этилди

Президентимиз раҳнамолигида ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш, бу масалада давлат ва жамиятнинг масъулиятини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу аснода Президент Фармонлари ва ҳукумат қарорлари асосида дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бундай сиёсат мамлакатимиз келажаги тараққиётига бўлган катта ишонч, халқимиз бахт-саодатига бўлган чуқур эътибордир.

Кексаларимиз хонадонларимиз кўрки, авлоддан авлодга ўтиб келаётган қадриятларимиз, анъаналаримиз, бебаҳо меросимизнинг донишманд эгаларидир. Уларни жамиятнинг илғор ҳаётий қатлами сифатида - авайлашимиз ҳам қарз, ҳам фарздир. Бу ўринда кексаларимиз саломатлигини асраш, биз шифокорларнинг бурчимиздир.

Инсон қариган сари унинг саломатлигида ҳам бир қатор ўзгаришлар юз бера бошлайди. Хўш, бундай пайтда нималарга эътибор қаратиш керак?

Энг аввало, тўғри овқатланиш тани сиҳатлик гаровидир.

Ҳаддан зиёд тўйиб овқатланмаслик, кун давомида оз-оздан овқатланиш, мева, сабзавот, кўкат ва  ёрма истеъмол қилиш, ёғли, ўта шўр ва аччиқ овқатларни чеклаш соғлом овқатланишнинг талабидир. Кексалар учун жисмоний фаоллик жуда-жуда зарур. Жисмоний тетик ҳолатни сақлаш учун кўпроқ ҳаракатда бўлиш, тоза ҳавода сайр қилиш муҳимдир.

Уй ва хўжалик ишларини меъёрида бажариш, меҳнат қилиш ва дам олишни тўғри ташкил қилиш ҳам фойдали.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.