Аҳоли орасида "сариқ касаллиги" деб номланадиган вирусли гепатит "А" касаллиги жигарни жароҳатлаши ва бутун организмни заҳарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир. Касаллик беморларда ҳолсизлик, сийдик ва ахлатида ўзгаришлар, кўнгил айниши, иштаҳанинг пасайиши, ўнг қовурға остида шиш ва оғриқ, кўзда ва шиллиқ қаватларда сарғайиш билан кечади. Касаллик аҳоли кўп тўпланадиган жойларда, тарбия муассасаларида, беморлардан юқиб, асосан ифлос қўллар, ишлатилган идиш-товоқлар, уй-рўзғор, ўйинчоқлар ва бошқа буюмлар орқали, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда юқади.

Юқумли касалликнинг олдини олишга эмлашнинг аҳамияти катта ва бу йўналишда юртимизда кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Баъзи юқумли касалликларни эмлашлар эвазига батамом тугатилишига эришилди.

Касал бўлмаслик учун беморнинг сийдиги қизариши билан дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат қилиши, унинг кийим-кечаги, ўрин-кўрпаси ва идиш товоқларини алоҳида қилиш, хонадонлар ва жамоат жойларини тоза тутиш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиб туриш тавсия этилади.

Мева ва сабзавотларни фақат қайнатилган сувда ювиб истеъмол қилиш, сувни, албатта, қайнатиб ичиш ҳамда Вирусли гепатит "А" касаллигига қарши ота-оналар ҳомийлиги асосида эмлаш ишларини ўтказиш лозим. Эмлаш ишлари марказий болалар поликлиникасида ҳар куни ўтказилмоқда.

А. Муҳаммадиев, туман ДСЭНМ эпидемиолог врач ёрдамчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.