Президентимиз раҳнамолигида юртимизда аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини янада юксалтиришга эътибор кучайтирилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан юртимиз бўйлаб, шу жумладан, туманимизда ўтказилган "Саломатликни тарғиб қилиш кунлари" тадбири аҳолининг барча қатламларини жалб қилган ҳолда байрамона руҳда ўтди.

7-8 сентябрь кунлари туман марказидаги Махдуми Аъзам номли маданият ва истироҳат боғи тиббий жараёнлар қуршовида қолди. Туманнинг барча ҳудудлари, чекка қишлоқларда яшовчи аҳоли шифокорлар ҳузурига саоматлиги ҳолатини билиб олишга ошиқди.

Вилоятимиз ва туманимизнинг малакали шифокорлари энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуна ва қурилмалари воситасида уларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Тадбирнинг дастлабки куни 422 нафар, кейинги куни 928 нафар, икки кунда жами 1350 нафар фуқаро тиббий текширувдан ўтиб, шифокорлардан зарур маслаҳат ва йўл-йўриқлар олди. Бемор, деб топилган 147 нафардан ортиқ фуқаро шифокорлар назоратига олиниб, даволаниш учун йўлланмалар билан таъминланди.

Инсон соғлом ва узоқ умр кечиришга интилар экан, аввало, юксак тиббий билим ва маданиятга эга бўлиши лозим. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад ҳам бу борада тиббий - тарғиботни кучайтиришдан иборат эди. Икки кун давом этган тадбир давомида хилма хил дастурларга кенг ўрин берилди. Фитобар ташкил қилинди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи 1000 дан ортиқ қўлланма ва буклетлар фуқароларга тарқатилди.

-Маҳалламиз шифокори ҳамроҳлигида вилоятдан келган мутахассислар кўригидан ўтдим,-дейди Гулобод маҳалласида яшовчи Тоҳиржон Халилов. - Улар мени обдон текшириб кўриб, менда соғайиб кетишим учун умид уйғотишди. Уларнинг кўрсатмаси билан даволанишни бошлаб юбордим.

Мен якка - ёлғиз яшайман. Лекин маҳалла-кўй, айниқса, маҳалламиз шифокори ва ҳамшираси мени ёлғизлатиб қўйишмаган. Ҳамиша давлатимизнинг ғамхўрлигидан баҳраманд бўляпман. Бунинг учун Давлатимиз раҳбари, Президентимизга катта раҳмат!

Зебохон Ҳомидова, кўп тармоқли туман

марказий поликлиникаси тегара бош шифокори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.