Жорий йилнинг 17 сентябридан 20 октябригача республикамизда "Аёллар саломатлиги ойлиги" ўтказилмоқда.

Юртимизда инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Соғлиқ, шубҳасиз, инсон ва жамият ҳаётини сақлаб қолиш ва ривожланиши учун энг муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Шу боис ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган бу тадбирнинг аҳамияти катта.

Соғлиқни сақлаш таркибида репродуктив саломатлик ҳам бор.

Унинг муҳим жиҳатлари, бу аҳолини сони, интеллектуал ҳолати ва умр давомийлигидир. Репродуктив саломатлик давлат фаровонлигининг жисмоний, ақлий ва ижтимоий функцияларининг асосий омилидир. Аёл ва ўсмир-қизларнинг  репродуктив саломатлигига, аввало, бу унинг ҳаёт тарзи, ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб кечирган касалликлари, оиладаги муҳит, тиббий маданият ва ўз соғлиғига бўлган муносабати кўплаб бартараф этилиши мумкин бўлган муаммоларни келтириб чиқаради. Кўринишидан соғ-лом ва чиройли кўринишдаги қизларимиз ҳам бундай муаммолардан мустасно эмас.

Репродуктив саломатликни сақлашда учрайдиган муаммоларнинг олдини олишни учта тури мавжуд. Булар: ижтимоий, ижтимоий-тиббий ва тиббий.

Ижтимоий муаммо репродуктив саломатликни бирламчиси бўлиб, профилактика яъни соғ-лом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг репродуктив тизими саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни тўғри ҳаётга йўналтириш, хулқига боғлиқ бўлган турмуш тарзини тарбиялашни қамраб олади.

Иккиламчиси, ижтимоий-тиббий бўлиб, профилактика оила масалаларини ҳал қилишга каратилган тиббий ва ижтимоий маслаҳатдир. Бу ишлар оилавий поликлиникалар ва репродуктив марказлар томонидан амалга оширилади.

Тиббий-учламчи бўлиб, профилактикадир яъни репродуктив тизимдаги муаммолардан келиб чиққан зарарни эрта аниқлаш, даволаш ва реаблитация қилишни ўз ичига олади.

 Она саломатлиги, миллат саломатлигидир. Шунингдек, боланинг хавфсиз туғилиши, соғ-лом ва бахтли болалик, вақтида ҳомиладорлик, бир бутун сифатида ҳар бир шахснинг умумий соғлиғини сақлаш, ҳар бир оила ва жамиятнинг  энг муҳим таркибий қисмидир.

Барча азиз оналаримиз, келинларимиз ва қизларимизни "Аёллар саломатлиги ойлиги"да фаол бўлиб, саломатликларига бефарқ бўлмай, вақтида тиббий кўрикларда қатнашга чорлаймиз.

 

Г. Назарова, Андижон Давлат тиббиёт институти доценти,

И. Зияева, М. Раҳматова, ассистентлар.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.