Ботулизм касаллиги микроби кислородсиз муҳитдаги озиқ-овқат маҳсулотларида кўпаяди. Унинг микроблари асосан помидор, бодринг, патиссон, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларида пайдо бўлиб, уни истеъмол қилган киши касалланади.

Ботулизмга чалинган кишининг кўнгли айнийди, у қайд қилади, ҳолсизланади, кўзи хиралашади, жисмлар кўзига иккита бўлиб кўринади, тана ҳарорати кўтарилади, ютиш ва гапириш кобилияти пасаяди, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Бундан ташқари бўйин ва оёқ мушаклари заифлашади. Шунинг учун касаллик аломатлари сезилган заҳотиёқ шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Қуён гўшти энг фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланади.

У қўй, сигир гўштига қараганда организмда яхши ҳазм бўлади. Бундан ташқари, термик ишлов жараёнида ҳам ушбу гўштнинг таркиби ҳамда сифати ўзгармайди.

Унинг таркибида тўлақонли оқсил, ёғ, витамин ва минерал моддалар  бор. Тўрт-беш ойлик қуёнларнинг гўшти энг фойдали ҳисобланади. Халқ табобатида унинг ёғи ҳам кўпгина касалликларни даволашда, косметалогияда гўзаллик воситаларнинг гипоаллергик асосини яратишда, шунингдек, фармацевтика саноатида ҳам ишлатилади.

Минерал моддаларни сақлаши жиҳатидан бошқа барча гўшт маҳсулотларидан устун туради ва  1-1,5 фоизни ташкил қилади.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Ана шу мақсадда тиббиёт муассасаларини замон талаблари асосида жиҳозлаш, энг сўнгги русумдаги тиббиёт анжомлари билан таъминлашга эътибор кучайтирилмоқда.

Яқинда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Тез тиббий ёрдам» бўлимига Японияда ишлаб чиқарилган «NISSAN» русумли реанимобил келтирилди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.

«Истиқлол» мажмуасида ушбу санага бағишланган тадбирда сўз олган  туман ҳокими Б. Юсупов, тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ш. Раҳимов, тиббиёт ходимлари касаба уюшма қўмитаси раиси С. Саркарова, маънавият ва маърифат бўйича бош врач ўринбосари М. Холматов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган изчил ислоҳотлар инсон манфаатларини муҳофазалаш,  халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда юксак самаралар бораётганини алоҳида таъкидлашди.

Мустақиллик йиллари юртимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни қарор топтиришга эътибор кучайтирилмоқда. Хусусан, болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилишда эмлашнинг аҳамияти катта ва бу йўналишда кенг кўламли  тадбирлар амалга ошириляпти.

Республикамизда 16 ёшгача бўлган болалар миллий эмлаш тақвими асосида 12 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга  қарши бепул эмлаб келинмоқда.

Миллий тақвимга кўра, ўз вақтида эмланган болалар, албатта, юқумли касалликлар билан оғримайди.

Геморрагик иситма касаллиги тиб илмининг султони Ибн Сино яшаган даврларда ҳам маълум бўлиб, у халқ тилида «қора ҳалак», «қон кетиш», деб аталган.

Касаллик иситма ва геморрагик белгилар билан, яъни баданга тошма тошиши, қонталашлар кузатилиши ва органлардан қон кетиши билан кечганлиги сабабли «геморрагик иситма» деб номланган.

Табиатда вирус каналардан ҳайвонларга, ҳайвонлардан каналарга ўтиб, вирус айланиб юриш кузатилади.

Қрим-конго геморрагик иситмаси касаллигига қарши чора-тадбирлар нафақат табиий ўчоқли ҳудудларда, балки республика миқёсида амалга оширилишини тақозо этади. Геморрагик иситма касаллиги вируси республикамиз ҳудудига четдан, табиий ўчоқларга эга бўлган давлатлардан кириб келиши хавфи ҳам мавжуд.

-Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистонимиз мустақиллигининг муносиб кутиб олиш биз, тиббиётчилар олдига катта масъулият юкламоқда,-дейди туман марказий поликлиникаси тегара мудири Зебохон Ҳомидова. -Мустақиллик йилларида барча соҳалар қатори соғ-лиқни сақлаш соҳаси ҳам изчил ривожланди. Бунда энг аввало, соҳани моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилди. Бу билан аҳолини, биринчи навбатда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга етарли шарт-шароитлар яратилди.

Беҳи раъногулдошлар оиласига мансуб бўлиб, мевали, сершох дарахт. Меваси-тукли, сариқ ёки тилларанг, сершира. Март-апрель ойларида гуллаб, сентябрь-октябрь ойларида меваси пишиб, етилади.

Беҳи 4000 йиллик тарихга эга. Бу ўсимлик эрамиздан икки минг йил илгари Кавказда ёввойи ҳолда ўсадиган беҳи туридан маҳаллий халқ томонидан маданийлаштирилган. У ердан Эрон, Греция, Миср, Ўрта Осиё ва бошқа мамлакатларга тарқалган.

Ўзбекистонда қадимдан беҳининг «Хушбуй анбар», «Серҳосил» «Қува», «Нок» каби навлари экиб, ўстирилади.

Беҳи меваси бир қатор хусусиятларга эга бўлиб, халқ табобатида дармонсизлик, қамқонлик, шамоллаш, йўтал, меъда, жигар ва буйрак хасталикларини даволашда фойдаланилган.

Ич кетиш (диарея) кўпроқ болаларда учрайди. Ичнинг узоқ вақт, тез-тез ва суюқ кетиши оқибатида бола танаси кўп миқдорда суюқлик йўқотади. Сувсизланиш оқибатида боланинг танаси «қуриб» боради. Қон айланиши ҳамда тана аъзолари, айниқса, юрак ва мия фаолиятлари бузилади. Шунинг учун болани ичи кетса, кўнгли айниса зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.

Йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш учун беморга кўпроқ суюқлик ичириш зарур. Бунинг учун регидрон эритмаси, агар у бўлмаса, оддий қайнатилган сув, гурунч қайнатмаси ёки кўк чой бериш мумкин.

Регидрон эритмасини тайёрлаш учун қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилинг:

Грипп юқумли касаллик бўлиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, дармонсизлик, бош, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва юқори нафас йўлларининг зарарланиши билан кечади.

Грипп вируслари одам организмига ҳаво томчи йўли  (йўталганда, аксирганда) орқали юқади.

Бундан ташқари болаларга уй-рўзғор буюмлари, ўйинчоқлар, сўрғич орқали ҳам юқиши мумкин.

Ҳар қандай ёшдаги одамлар, асосан болалар йилнинг куз ва қиш фаслларида кўпроқ гриппга чалинади.

Уй шароитида даволаш учун беморни алоҳида хонага ётқизиш талаб этилади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.