-Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистонимиз мустақиллигининг муносиб кутиб олиш биз, тиббиётчилар олдига катта масъулият юкламоқда,-дейди туман марказий поликлиникаси тегара мудири Зебохон Ҳомидова. -Мустақиллик йилларида барча соҳалар қатори соғ-лиқни сақлаш соҳаси ҳам изчил ривожланди. Бунда энг аввало, соҳани моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилди. Бу билан аҳолини, биринчи навбатда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга етарли шарт-шароитлар яратилди.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш, «Соғ-лом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, аҳолига профлактик йўналишдаги хизматлар кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган патронаж ойлигида туман тиббиётчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Ойлик доирасида профилактик тадбирларга кенг ўрин бериляпти. Болалар, ногиронлар, ётиб қолган беморлар, қариялар ҳол-аҳволидан хабар олиниб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 11 июлдан 11 августгача давом этадиган ойликка 158 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари жалб этилган.

Ўз мухбиримиз.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.