Беҳи раъногулдошлар оиласига мансуб бўлиб, мевали, сершох дарахт. Меваси-тукли, сариқ ёки тилларанг, сершира. Март-апрель ойларида гуллаб, сентябрь-октябрь ойларида меваси пишиб, етилади.

Беҳи 4000 йиллик тарихга эга. Бу ўсимлик эрамиздан икки минг йил илгари Кавказда ёввойи ҳолда ўсадиган беҳи туридан маҳаллий халқ томонидан маданийлаштирилган. У ердан Эрон, Греция, Миср, Ўрта Осиё ва бошқа мамлакатларга тарқалган.

Ўзбекистонда қадимдан беҳининг «Хушбуй анбар», «Серҳосил» «Қува», «Нок» каби навлари экиб, ўстирилади.

Беҳи меваси бир қатор хусусиятларга эга бўлиб, халқ табобатида дармонсизлик, қамқонлик, шамоллаш, йўтал, меъда, жигар ва буйрак хасталикларини даволашда фойдаланилган.

Абу Али ибн Сино ҳам ўз даврида беҳи мевасидан тайёрланган дамлама ва қайнатмадан иштаҳа очувчи дори сифатида, шунингдек, чиллашир, ичак яллиғланиши касалликларини даволашда, ширасини эса астма, қон тупуриш ва қайт қилишни тўхтатишда, чанқоқ босишда, мияга енгиллик беришда қўллаган.

Илмий манбаларга қараганда, беҳи меваси таркибида бир қатор шифобахш моддалар, жумладан, қанд, органик кислоталар, С витамини, эфир мойлари, ошловчи моддалар, мураккаб асосли мойлар, калций ва темир тузлар бор.

 Р. ТоҒаева, Қўқимбой қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежи биология фани ўқитувчиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.