Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Ана шу мақсадда тиббиёт муассасаларини замон талаблари асосида жиҳозлаш, энг сўнгги русумдаги тиббиёт анжомлари билан таъминлашга эътибор кучайтирилмоқда.

Яқинда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Тез тиббий ёрдам» бўлимига Японияда ишлаб чиқарилган «NISSAN» русумли реанимобил келтирилди.

-Умумий қиймати 92 миллион сўм бўлган мазкур тиббиёт транспорт воситаси «Саломатлик-3» лойиҳасига мувофиқ бизга тортиғ этилди,-дейди бўлим бошлиғи Абдурасул Раҳимов.-Жаҳон андозаларига мос бўлган ушбу япон реанимобилида беморларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун худди стационар шароитидагидек барча қулайликлар яратилган. Бу эса беморларга тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятини бермоқда.

«Тез тиббий ёрдам» бўлимида 24 нафар малакали врач, 114 нафар ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ва 51 нафар ҳайдовчи туманимиз аҳлига туну кун хизмат кўрсатмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.