Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан юртимизда аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш, уларнинг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманимизда ҳам Мустақилликнинг 28 йиллик байрами арафасида Навбаҳор  маҳалласида фармацевтика корхонаси ишга туширилди. Яъни "Спринг фармацевтик" МЧЖ томонидан йилига  3 миллион дона 50 турдаги дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона фаолияти йўлга қўйилди. Бу билан 60 киши фойдали меҳнат билан таъминланди.

Эътиборлиси, янги меҳнат масканида тайёрланган дори-дармонлар юртимиз аҳолиси эҳтиёжи учун йўналтирибгина қолмайди, балки экспортга ҳам чиқарилади.

Р. ҲОЖИЕВ, туман ҳокимлигининг бош мутахассиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.