Чивинлар шолипояларда, чиқиндилар тўпланадиган жойларда, турғун сувли ёки секин оқимли ариқларда, кўлмакларда, соҳиллари ботқоқлашган сув ҳавзаларида, сув қувурларининг ишдан чиқиши натижасида вақтинча вужудга келадиган ҳавзаларда кўпаяди. У безгак, сариқбезгак, менингит, энцефалит ва бошқа касалликлар ташувчиси ҳисобланади.

Хонадонларимиз санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борсак, нафақат касалликнинг олдини олган бўламиз, балки касаллик тарқатувчи ҳашаротларга ҳам қарши курашган бўламиз.

Ҳовлида яшовчилар томорқаларида қонхўр ҳашаротлардан холи бўлишга ёрдам берадиган шувоқ, лаванда, лимонўт ва райҳон ўсимликларини озгина жойга экиб қўйсалар, улар зарарли ҳашаротларни ҳайдашга кўмаклашади.

Кечки пайт кўчага чиқишда тўлиқ ёпиқ, очиқ рангли кийим кийиш лозим. Деразаларни махсус ҳимоя тўрлари билан қоплаш, қоронғи тушишидан олдин пашшахоналарни ўрнатиш керак. Тананинг очиқ қисмларига  чивинларни қўрқитувчи воситалардан суриб, ҳимояланиш мумкин.

Рауфжон МУРОДОВ, туман СЭО в ЖСБ

энтемолог врачи  ёрдамчиси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.