Мактабимиз ёш спортчилари Шарқ якка курашининг таэквандо тури бўйича Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси учун Наманганда ўтказилган вилоят биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, юксак азму шижоат, қатъият намунасини кўрсатдилар.

Жумладан, 3-синф ўқувчиси Моҳинур Бойдадаева ўз вазн тоифасида рақиблари устидан мутлақ ғалабага эришиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Унинг дугонаси Нуризар Эргашева эса 24 килограмм вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасини банд этди.

Ғолиб спортчиларга Ўзбекис-тон таэквандо WTF ассоциацияси вилоят бўлимининг махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

М. Убайдуллаева, 46 - мактаб ўқитувчиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.