Туманимиздаги 5-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Аваз Мубаширов Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида муносиб қатнашиб, фахр-ли учинчи ўринни эгаллади.

Тажрибали устоз Ёқубхон Порсихоновнинг энг ёш шогирд-ларидан бири А. Мубаширов кикбоксингнинг лоу-кик йўналишида «бронза» учун курашда Андижон ва чирчиқлик тенгқурларини мағлуб этди.

Наманган автомобиль мактабида «Ватанпарвар» ташкилотлари тизимидаги ишчи- ходимлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувларда МК «Ватанпарвар» ташкилоти Косонсой туман кенгаши ишчи-ходимларидан таркиб топган жамоа ҳаво милтиғидан отиш, стол тенниси, волейбол, шахмат-шашка мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра жамоа вилоятимизда фахрли биринчи ўринни банд этди.

«Кексаларни эъзозлаш йили» ва Наврўз байрами муносабати билан «Гулистон-1» ва «Гулистон-2» маҳаллалари ёшлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Йигирма кун давом этган баҳсларда 13 та жамоа 3 гуруҳга бўлиниб, ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа финалида 1984 йилда туғилган ёшлар жамоаси 1990 йилда туғилганлар жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин 1990 йилда туғилган ёшларга насиб этган бўлса, учинчи ва тўртинчи ўринларни фахрийлар ва 1989 йилда туғилган ёшлар жамоалари банд этишди.

Ғолибларга туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлимининг дипломлари ва ҳомийлар томонидан таъсис этилган совринлар топширилди.

Юртимизда байрамлар кўп, лекин яхшилик ва эзгулик элчиси, янгиланиш ва яшариш айёми Наврўз кўрки таровати, мазмун-моҳияти билан бошқа байрамлардан ажралиб туради. Бу байрам тимсолида халқимизнинг ўзига хос маънавияти, ўтмиши, асрий қадриятлари, миллий урф-одат ва анъана-удумлари мужассамлигини кўрамиз.

Биз Навўрўзни меҳр-оқибат, одамийлик, хайр-мурувват айёми сифатида қадрлаймиз. Қалбларимизга янгиланиш ва яшариш кайфиятини бахшида этаётган кўкламнинг мана шундай ҳузурбахш онларида миллати, тили, динидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, ҳар қайси оила шоду хуррамлик билан орзу ниятларини намоён этишга интилади. Барчанинг дили ва тилида шукроналик, қалбида эзгу мақсадлар ҳукмрон.

Ҳа, истиқлол шарофати билан асрий қадриятларимизни тиклаш борасида оламшумул ишлар рўёбга ошди. Наврўз билан бирга, кўплаб анъаналаримиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз тикланди. Бугунги кунда Наврўз халқона, чинакам гўзал миллий байрамга айланди.

Алишер Навоийнинг 574 йиллигига бағишлаб 35-,36-,41-,7,-,10- ва 6-мактаблар ўқувчилари «Навоийхонлик» баҳси ўтказдилар. Унда 6-мактабнинг «Наво» гуруҳи фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоа «Камолот» ЁИҲ туман кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.