Алишер Навоийнинг 574 йиллигига бағишлаб 35-,36-,41-,7,-,10- ва 6-мактаблар ўқувчилари «Навоийхонлик» баҳси ўтказдилар. Унда 6-мактабнинг «Наво» гуруҳи фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоа «Камолот» ЁИҲ туман кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мактабда таълим-тарбия сифатини оширишга берилаётган эътибор туфайли ўқувчилар фан олимпиадасида фаоллик кўрсатмоқдалар. Жумладан, М. Юсупхонова, Ж. Валиев, М. Аҳмаджонов, М. Абдураҳмонов каби ўқувчилар турли фанлар бўйича ўтказилган олимпиадаларда туманда ғолиб чиқиб, вилоят йўлланмасини қўлга киритдилар.

Шаҳноза Меҳмонова, 6-мактаб ўқитувчиси.

 13-мактабда ўтказилган тадбир «Касб-бу фахр» деб номланди. Мактаб қизлар қўмитаси раиси Ф. Сидиқова ва «Ораста қизлар» клуби етакчиси М. Каримова ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда 8-9-синфлар қизлари ўзаро мусобақалашдилар. Унда 9 «Б», 9 «А», 8 «В»-синфлари ўқувчи-қизлари ғолиб чиқиб, мактаб маъмуриятининг «Фахрий ёрлиғи»га сазовор бўлдилар.

Н.Эрматова, шу мактаб ўқитувчиси.

 29-мактабда турли-туман тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишига яхши замин яратмоқда. Жумладан, А.Раҳимбоев раҳбарлигидаги теннис тўгараги ҳамиша ўқувчилар билан гавжум. Яқинда тўгарак аъзолари «Умид ниҳоллари» спорт мусобақасида туман ғолиби бўлиб, вилоят бос-қичига йўлланмани қўлга киритишди.

Адабиёт тўгараги аъзолари эса маънавият-маърифат ойлиги доирасида «Буюк сиймоларни ёд этиб», деб номланган мушоира ташкил этишди. Унда 3 «А» ва 3 «Б»-синфлар ўқувчилари фаоллик кўрсатдилар.

«Энг яхши очиқ дарс» танловида С. Ваққосова, О. Раҳимов,               Г. Парпихўжаевалар ғолиб чиқиб, маъмурият томонидан муносиб рағбатлантирилди.

О.Раҳимов, мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

 Қўқимбой озиқ-овқат, саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи залида буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига атаб, 31,32,33 ва 34-мактаблар ўқувчилари ўртасида мушоира ўтказилди. Унда 32-мактабнинг «Бобур» жамоаси ғолиб чиқиб, «Камолот» ЁИҲ туман кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

У.ИсоҚова, 32-мактаб ўқитувчиси.

 Туман маориф ходимлари касаба уюшмаси соврини учун ўтказилган спорт мусобақасида 16- мактаб жамоаси ҳам фаол қатнашди. Жумладан, математика фани ўқитувчиси Узоқбой Юлдашев шахмат, бошланғич синф ўқитувчиси Мукамбар Аҳмедова теннис баҳсида мутлақ чемпионликни қўлга киритишди.

Бундан ташқари, мактабнинг волейбол аёллар жамоаси ва яна бир теннисчимиз Баҳром Мутаваллиев фахрли учинчи ўринни эгаллашди.

М.Убайдуллаев, 16-мактаб директори.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.