Наманган автомобиль мактабида «Ватанпарвар» ташкилотлари тизимидаги ишчи- ходимлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувларда МК «Ватанпарвар» ташкилоти Косонсой туман кенгаши ишчи-ходимларидан таркиб топган жамоа ҳаво милтиғидан отиш, стол тенниси, волейбол, шахмат-шашка мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра жамоа вилоятимизда фахрли биринчи ўринни банд этди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.