«Кексаларни эъзозлаш йили» ва Наврўз байрами муносабати билан «Гулистон-1» ва «Гулистон-2» маҳаллалари ёшлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Йигирма кун давом этган баҳсларда 13 та жамоа 3 гуруҳга бўлиниб, ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа финалида 1984 йилда туғилган ёшлар жамоаси 1990 йилда туғилганлар жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин 1990 йилда туғилган ёшларга насиб этган бўлса, учинчи ва тўртинчи ўринларни фахрийлар ва 1989 йилда туғилган ёшлар жамоалари банд этишди.

Ғолибларга туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлимининг дипломлари ва ҳомийлар томонидан таъсис этилган совринлар топширилди.

Шунингдек, М. Жалилов «Энг яхши тўпурар», И. Раҳмонов «Энг яхши дарвозабон», З. Ризаев «Энг яхши гол ижрочиси», Ш. Отавалиев «Энг яхши ёш иқтидор эгаси» деб топилиб, рағбатлантирилди.

Мусобақани уюшқоқлик билан ўтишида ташкилий гуруҳ раҳбари Ю.Муллахўжаев, участка нозири Ж.Тиллабеков, М.Мамашаев,                  А.Қодиров, Р.Турсунов ҳамда беминнат ҳомийлик ёрдами кўрсатган Р.Ризахонов ва С.Турсуновларнинг хизматлари катта бўлди.

Аюбхон Орифхўжаев,

НамДУ 2-босқич талабаси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.