Куни кеча пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ёш истеъдодларнинг  Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда мусиқа мактабимизнинг ёш  талантлари муносиб қатнашиб, совриндорлар қаторидан жой олишди. Жумладан, ўзбек халқ чолғуси йўналиши бўйича Азимжон Исломов, хонандалик йўналишида  истеъдодли ёш хонанда Олима Тожибое-ва қатнашиб, иккинчи даражали диплом билан тақдирланишди.

Ёш истеъдод соҳибларининг бу ютуғи санъат мактабимиз жамоа-сининг меҳнатлари самараси бўлди.

Ўсиб келаётган авлодга, унинг маънавий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси билан ёндашиш биз устоз-мураббийларнинг долзарб вазифамиздир. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳар бир киши қайси соҳада ишламасин, ўз вазифасини сидқидил бажарса, ишда ривож ва унум бўлади.

Р. Жўраев раҳбарлигида жамоамиз санъатга иштиёқманд болаларнинг истеъдодини намоён қилишига шарт-шароит яратиб, уларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънавий етук бўлиб етишишларига эътиборни кучайтирмоқдамиз. Бунда О. Азимов, А. Каримов, Ш. Ҳафизов, А. Ашуров каби устозлар алоҳида жонбозлик кўрсатишяпти.

А. Раҳимов, 3-БМСМ ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.