Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт мажмуида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом  Каримов хотираси учун ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича турнир бўлиб ўтди.

Унда Фарғона водийси вилоятларининг 230 нафардан ортиқ чарм қўлпоқ усталари қатнашдилар.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари И. Султонов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н. Мамажонов, вилоят бокс  федерацияси масъул котиби М. Камолов ва бошқалар сўзга чиқиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юрт равнақи йўлида амалга оширган буюк ишлари, хусусан, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, бу соҳада эришилаётган улкан ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Мусобақа стартидан аввал Ислом Каримов хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланди.

Мусобақа муросасиз, қизиқарли жангларга бой тарзда бошланди. Рингга кўтарилган ҳар бир чарм қўлпоқ устасининг кўрсатган маҳоратига қараб, ҳақиқатан ҳам мамлакатимиз бокс-чилари дунёда тенгсиз эканлигига ишонч ҳосил қилдик.

Мусобақа якунига кўра, 46,52кг.вазн тоифаларида коллежимиз ёш спортчилари А.Абдурасулов ва М. Умаржонов фахрли биринчи ўринларни эгаллашди.

Қолган вазн тоифаларида ғолиблик янгиқўрғонлик А. Абдуллаев, А. Асқаралиев, Б. Абдуллаев, И. Ғуломов, чортоқлик Б. Ҳамидуллаев, Б.Аброров, Наманган олимпия захиралари коллежи ўқувчилари К. Абдураҳимов, С. Мамасолиев, Д. Турдиев, тумандошимиз А. Икромовга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга туман ҳокимлиги, туман касаба уюшма кенгаши ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Довутхон Баҳодиров, Алижон Мўминов,

коллеж жисмоний тарбия кафедраси

ўқитувчилари.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.