Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Шарқ якка кураши каратэ турининг кумитэ баҳсларида мактабимиз ўқувчиси Анора Собиржонова ҳам муваффақиятли қатнашиб, бронча медали соҳиби бўлди.

Аноранинг Ўзбекистон чемпионатидаги бу ютуғидан мактабимиз жамоаси ғоят мамнун бўлди. Чунки бунда барча устоз ва мураббийлар, айниқса, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Абдусами Раҳимбоевнинг ҳиссаси катта. Мактабда спорт тўгараги мунтазам фаолият кўрсатади. Ўтган март ойида теннис тўгараги аъзолари Н. Абдуғаффорова, Д. Шеровлар Чуст шаҳрида ўтказилган мусобақада қатнашиб, шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олишди.

З. Шерова, 29-мактаб кутубхоначиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.