"Оммавий маданият" ахлоқсизлик, эгоцентризм, зўравонлик, лоқайдлик ва дахлсизлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик асосига қурилган. Ёшлар онгига куй-қўшиқлар, кино ва театр томошалари, модалар орқали таъсир этиш "оммавий маданият"нинг  бирламчи услублари ҳисобланади. Яъни мазкур мафкуравий қурол ёрдамида беҳаёлик, ўзи хоҳлаганича, жамиятга беписанд муносабатда яшаш, фақатгина ўзини ўйлаган тарзда турмуш кечириш тарғиб қилинади. Ёшлар миллий қадриятлардан узоқлаштирилади ва улар қалбидаги эзгу анъаналар ўрнига бузғунчи ғоялар сингдирилади. Хўш, бундай хатарли иллатга қарши қандай курашишимиз лозим? Энг аввало, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш талаб этилади. Яъни биз кимларнинг авлоди эканлигимизни ўғил-қизларга тушунтиришимиз, уларда аждодлардан ғурурланиш ҳиссини кучайтиришимиз лозим.

Шунингдек, бизга ёт бўлган ғоялардан кўзланаётган асл мақсад, ғарбона турмуш тарзини шакллантириш орқали миллий ўзликни унутишимиз режалаштирилганлигини ёшлар билишлари шарт. Фарзандларни азалий қадриятлар асосида тарбиялаш зарур. Қолаверса, жамиятда бир-бирига нисбатан меҳр-оқибат, ўзаро ҳурматни кучайтиришимиз талаб этилади. Мана шундай эзгу анъаналар эса "оммавий маданият"га қарши энг самарали кураш услубларидан бири эканлигини унутмаслигимиз лозим.

А. МАҲМУДОВ, Наманган муҳандислик-технология

институти ижтимоий фанлар кафедраси ассистенти.

У. РАШИДОВ, институтнинг автоматика ва

энергетика факультети талабаси.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.