Жорий йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Косонсой туманида "Муғтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш мажмуасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори юртимизда археология мероси объектларини муҳофаза этиш, асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказишга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, туманимиздаги Махдуми Аъзам зиёратгоҳини таъмирлашга маблағ ажратилганлиги халқимизнинг мамнун қилмоқда.

Туманимиздаги узоқ ўтмишимиздан мерос бўлиб келаётган "Ғўзапоямозор", Юсуфхон Эшонтўра, Гўрмирон, Дукортема, Юмалоқшайх-Саид Зунуний Мисрий, Султон Валий Зарбахш, "Чорсаҳоба" каби ўнлаб муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни ўз ҳолича сақлаб қолиш, муҳофаза этиш, ҳудудини ободонлаштириш бугунги кунларда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ж. Мамажонов, туман тарих музейи мудири.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.