Ноябрь ойида Бухоро шаҳрида ўтказилган "KETTIEBELLIGSF WORLD CHAMPION-SHIP" тош кўтариш бў-йича халқаро турнирида тўрт нафар ҳамшаҳримиз қатнашиб, ўз вазн тоифаларида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди.

Фахрийлар ўртасида беш карра Ўзбекистон чемпиони Маҳсуджон ака Устабоев 90 кг вазн тоифасида қатнашиб, 5 дақиқа ичида 16 килограммлик тошни чап қўлида 49 марта кўтариб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. У август ойида Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган республика мусобақасида 16 килограммли тошни чап ва ўнг қўлда 123 марта кўтариб, мазкур халқаро мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Яна икки нафар ҳамюртимиз Муқимжон Абдураҳмонов ва Муҳаммадхон Мақсудов ўз вазн тоифаларида 24 килограммли тошни ўнг ва чап қўлда 90-103 мартадан кўтариб, олтин медалларга сазовор бўлишди. Фахрий спортчимиз Ҳабибулла Қодиров 2-ўринни банд этиб, кумуш медаль билан қаноатланди.

Бухорода "2018 йил-Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"га бағишлаб полвонлар ўртасида яна бир халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда туманимизнинг Шайхон ва Қорасув маҳаллаларида яшовчи полвонлар Исомиддин Раҳимов ва Собиржон Аҳмедов вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кумуш медаллар сов-риндорига айланишди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.