Таиландда бўлиб ўтган 8nh TIRAK TAЕКWОNDO INTERNATIONAL СНАMPION SНIP халқаро мусобақада туманимиздаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси, 16-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Мумтозбегим Халилова ўз вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, "8nh"  лицензия соҳибига айланди.

Таэквандо WTF бўйича тажрибали мураббий Достон Ҳакимовнинг шогирди дунёнинг ўн бешдан ортиқ давлатидан келган маҳоратчи спротчилардан ҳар жиҳатдан кам эмаслигини исбот эта олди. У ўтган йили ҳам Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашиб, 3-ўринни эгаллаган эди.

Мумтозбегимга навбатдаги бундай нуфузли мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

А. Парпиев, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.