Ўтган якшанда куни туманимиздаги барча маҳаллаларда навбатдаги «Маҳалладошлар кенгаши» бўлиб ўтди.

Шу куни «Қўқимбой» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли қишлоқ маданият ва аҳоли дам олиш марказига жамулжам бўлди.

Йиғилишда дастлаб туман ҳокими Б. Юсуповнинг аҳолига мурожаати видеопроектор орқали намойиш этилди.

Туман ҳокимининг мурожаатида белгилаб берилган ўта долзарб вазифаларнинг маҳаллада узил-кесил  ижросини таъминлаш, энг биринчи навбатда, аҳолининг ўз томорқасидан фойдаланиши самарадорлигини янада ошириш, маҳаллада янги гулзорлар барпо этиш, ободончиликка эътиборни кучайтириш, коммунал тўловлардаги қарздорликка барҳам бериш каби вазифалар хусусида МФЙ раиси М. Абдуллаева, маҳалла фаолларидан А. Мадалиев, И. Абдуллаев, профилактика инспектори И. Исматуллаев, туман электр, табиий газ таъминоти корхоналари вакиллари, ҳудуддаги ўқув, тиббиёт муассасалари раҳбарлари фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

-Туман ҳокими Б. Юсуповнинг мурожаатида билдирилган фикр-ларда,  белгилаб берилган вазифаларда маҳалламизни обод, турмушимизни янада фаровон қилиш мақсади мужассамдир,-дейди маҳалла фаоли А. Мамашарипов.-«Қўқимбой» маҳалласи барча соҳада намуна бўлиши керак. «Энг гулзор», «Энг обод», «Энг осойишта маҳалла» кўрик-танловларида насиб қилса, фахр-ли ўринларни  эгаллаймиз. Бунинг учун ҳозирдан ҳаракатни бошлаб юбордик.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.