Халқ ҳокимиятчилиги ва давлат бошқа-рувида ҳамда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институтига конституциявий-ҳуқуқий мақом берилиши юртимизда мазкур назорат турини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Куни кеча «Бешкетмон» маҳалласи ҳудудидаги Маданият ва аҳоли дам олиш маскани мажлислар залида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган «Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг вазифалари, уни амалга ошириш тартиб-тамойиллари» мавзуига бағишланган семинар-тренинг жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий мақоми, уни амалга оширишнинг чора-тадбирларига бағишланди.

Тадбирда «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси масъуллари, «Қўқимбой» ҚФЙ ва ҳудуддаги МФЙлар ходимлари ҳамда ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари иштирок этишди.

Семинар тренингни Қўқимбой ҚФЙ раиси С.Қосимова очди ва олиб борди.

ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси А.Фаёзов «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби» мавзусида маъруза қилиб, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан ишлаш тартиби, бугунги кунда фуқаролар йиғинлари томонидан бу соҳада йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳақида тўхталди.

Сўнг, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси Д.Қамбаровнинг «Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролар йиғинлари зиммасига юклатилган вазифалар ва уларни амалга ошириш тартиб-таомиллари» мавзусидаги маърузаси тингланди.

У ўз сўзида, ФЎЎБО ходимларига жамоатчилик назоратининг ўрнатишнинг зарурлиги, энг аввало, коррупция, тамагирлик, маҳаллийчилик, ўз вазифаларини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик, одамлар онгини ҳар хил унсурлар билан заҳарлаш каби таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларни барҳам беришга хизмат қиладиган омиллар ҳақида тушунча берди.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида «Қўқимбой» ҚФЙ, маҳаллалар фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги жамоатчилик комиссияларининг фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари муҳокама этилди.

Тадбирда савол-жавобларга кенг ўрин берилди.

 Ш.Шарипбаев,

ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.