Косонсой туманидаги 43-мактаб залида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан «Аҳоли билан ишлашда ФЎЎБОнинг давлат органлари билан самарали ижтимоий шериклик муносабатларини амалга ошириш масалалари» мавзуига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимлиги «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси масъуллари, «Косон» ва Чиндовул ҚФЙ ва улардаги МФЙлар ходимлари ҳамда ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирок этишди.

Семинар-тренингни туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари             В.Тожибоева очди ва олиб борди.

ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси гуруҳ раҳбари Ш. Шарипбаев «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби» мавзуида маъруза қилиб, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, ФЎЎБОларнинг аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан ишлаш тартиби, бугунги кунда фуқаролар йиғинлари томонидан бу соҳада йўл қўйилаётган камчиликлари ҳақида тўхталди.

Сўнг,  ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси А. Фаёзов «Оила -  маҳалла - таълим муассасаси» ҳамкорлик механизми доирасида маҳалладаги ёшлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий тадбирлар ва уларни амалга ошириш усуллари» мавзуида маъруза қилди.

У ўз маърузаси давомида ФЎЎБО ходимларига маҳаллада жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сонли қарори билан 4 та йўналиш, 25 та банддан иборат «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш масалаларига оид кенг тушунчалар берди.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида “Косон” ва Чиндовул қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги жамоатчилик комиссияларининг фаолияти, Ўзбекис-тон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорининг ижроси юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама этилди.

Ўз мухбиримиз.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.